Воқеалар

Тренинг ҳақида маълумот
Тренинг ҳақида маълумот
23.02.2019

2019 йил 18-23 феврал кунлари ЮНИСЕФ ва ЎзМУ лойиҳаси доирасида "Халқаро стандартларга асосланган ижтимоий ишда ўқитишни такомиллаштириш" лойиҳаси Колумбия Университетининг (АҚШ) мутахассислари Тимоти Хант ва Людмила Ким "Оилалар ва болалар билан ижтимоий ишлаш амалиёти" ва "Болаларни ҳимоя қилиш"нинг икки қисмдан иборат тренинг ўтказди.

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
Ёшлар ҳуқуқлари БМТ ҳимоясида
Ёшлар ҳуқуқлари БМТ ҳимоясида
21.02.2019

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция лойиҳаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Унда университетнинг барча факультетларидан фаол талабалар иштирок этдилар. 

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
Нажот – фақат тарбияда!
Нажот – фақат тарбияда!
21.02.2019

Президентимиз Шавкат Мирзиёев дунёда тинчлик ва осойишталикни доим барқарор сақлаш ҳақида сўз юритар экан, нажот – фақат тарбияда эканлигини кўп бора таъкидлаган.

Батафсил Университет
Генерал-полковник Зокиржон Алматов ЎзМУда маъруза қилди
Генерал-полковник Зокиржон Алматов ЎзМУда маъруза қилди
21.02.2019

Ёшлар тарбияси барча замонларда ўта долзарб ва масъулиятли эканлиги яхши маълум. Бу борада масъул лавозимларда фаолият кўрсатиб келаётган, катта ҳаётий тажрибага эга кишилар билан бўладиган жонли мулоқотлар ижобий самара беради.

Батафсил Университет
БИРИНЧИ ЎЗБЕК РЕКТОРИ
БИРИНЧИ ЎЗБЕК РЕКТОРИ
19.02.2019

Аср тенгдоши бўлган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети тарихи зарварақларига номлари зарҳал ҳарфлар билан битилган улуғ сиймолар жуда кўп. Нафақат университетимиз, балки, мамлакатимиз олий таълим муассасалари тарихида биринчи ўзбек ректори сифатида ёрқин из қолдирган шундай сиймолардан бири – буюк жадид бобомиз Мунаввар қори Абдурашидхон ўғлидир.

Батафсил Университет
Истиқболли учрашув
Истиқболли учрашув
19.02.2019

Ўзбекистон Миллий университетида  бир гуруҳ кореалик делегация – Таеквандони тарғиб қилиш жамғармаси  вакиллари  кутиб олинди. Жамғарма раиси  Санг Вук Ли бошчилигидаги делагация таркиби :  илмий тадқиқот идораси менежери Ким Хюн-Ву, Канг Сеук Ким, таеквандо таълими тарғибот фонди вакили Жунг Со Лим . 


Батафсил Университет
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ИШЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ИШЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ
18.02.2019

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий университети билан яқин ҳамкорликда мамлакатда ижтимоий ишчиларни тайёрлашни кенгайтириш ва касбга йўналтириш бўйича янги дастурни ишлаб чиқди. 
"Ўзбекистонда таълимни такомиллаштириш ва ижтимоий меҳнат амалиётини такомиллаштириш" деб номланган дастур ЮНИСЕФ кўмагида Ўзбекистон Миллий университети томонидан амалга оширилади.  Коллеж университети (Ню-Йорк) мутахассислиги бўйича билимларни этказиб бериш.  Дастур ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни ижтимоий муҳофаза қилиш учун ижтимоий ишчи касбини ривожлантириш учун қарор қабул қилувчилар,  ижтимоий иш тадқиқотчилари ва амалиётчиларни бирлаштиради. 

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
ЎзМУ шаҳар ташқарисига кўчирилмайди!
ЎзМУ шаҳар ташқарисига кўчирилмайди!
17.02.2019

Баъзи ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетларининг шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин, деган хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу гап-сўзлар асоссиз эканини маълум қилди! Яшасин пойтахт шаҳримизнинг одил ҳокими, дейди Дониш домла. Бамисоли жаннатга айлантирилаётган Талабалар шаҳарчаси ҳам ўзимизга — улуғ устозлар-у умидли ёшларимизга буюради! Улар шунга яраша илму маърифатни давом эттириб, то абад она Ватанимизнинг юксалиши, тараққий этиши йўлида курашаверадилар!

Батафсил Университет
Яхши таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланди
Яхши таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланди
16.02.2019

2019 йилнинг 16 февраль куни пойтахтнинг 25 нафар профессор-олимлари

республика Маънавият ва маърифат марказининг автобусида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани аҳолиси билан бевосита мулоқотга отландилар.

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
Аждодлар жасорати – авлодлар мероси
Аждодлар жасорати – авлодлар мероси
16.02.2019

Ўтмишда ўнлаб, юзлаб буюк аждодларимизнинг биз учун ҳам ибратли ишлари ва улар қолдирган бой мерослари ҳақида ҳамиша фахрланиб гапирамиз. 
Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида уззу кун сергак бўлиб хизмат қилаётган ҳарбий қисмлардан бирида ўтказилган ижодий учрашувда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбекнинг Мунаввар қори Абдурашидхонов ҳаёт йўли ва ижодиги бағишланган “Аждодлар жасорати – авлодлар мероси” мавзуидаги маърузаси тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Батафсил Университет
 
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari