2019 йил 18-23 феврал кунлари ЮНИСЕФ ва ЎзМУ лойиҳаси доирасида "Халқаро стандартларга асосланган ижтимоий ишда ўқитишни такомиллаштириш" лойиҳаси Колумбия Университетининг (АҚШ) мутахассислари Тимоти Хант ва Людмила Ким "Оилалар ва болалар билан ижтимоий ишлаш амалиёти" ва "Болаларни ҳимоя қилиш"нинг икки қисмдан иборат тренинг ўтказди.
2019 йилнинг 16 февраль куни пойтахтнинг 25 нафар профессор-олимлари
республика Маънавият ва маърифат марказининг автобусида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани аҳолиси билан бевосита мулоқотга отландилар.
2019 йил 13 февраль куни университет асосий биноси Ҳаракатлар стратегияси тарғиботи залида “Одам савдоси давр - муаммоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Нажмиддин Қодиров, Олмазор тумани ИИОФМБ 1-ИИБ ходими майор Муборак Анарбоева, Олмазор тумани ИИОФМБ 1-ИИБ инспектори капитан Салоҳиддин Салимжонов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров, ҳамда барча факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ва 125 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирда Одам савдоси – инсон ҳаёти, эркинлиги, ҳақҳуқуқини поймол этиш, унинг тақдири ва келажагини оёқ ости қилишдек жирканч жиноят эканлиги ҳақида гапирилди. ХХ асрнинг сўнги чорагига келиб Европа давлатларида одам савдоси жинояти кескин ортди. Бугун дунёда кечаётган жараёнлар инсонларни ҳар дақиқа огоҳликка чорламоқда.
Ижтимоий фанлар факультети "Этика ва эстетика " кафедрасини ташаббуси билан "Навоий ва Бобур ижодида ахлоқ ва нафосат уйғунлиги" мавзуида "назм ва наво" кечаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ хофизи Оролмирзо Сафаров ҳамда Санъат ва маданият институти қошида ташкил қилинган иқтидорли талабалардан ташкил топган "Сайқал" ижодий груҳи иштирок этди. Тадбир ўта мароқли бўлиб ўтди.
12 феврал куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўзбек мумтоз адабиётининг икки забардаст вакили – ғазал мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуд топган сана – 30 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Талабаларнинг ижтимоий медиа ва маданият маркази”да “Озод ва обод Ватан меъмори қалбимизда мангу яшайди” мавзуида хотира кечаси ўтказилди.
Ҳар йили Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуд топган сана – 30 январь куни кенг нишонланиб, 2 сентябрь куни Хотира куни сифатида ёд этилиши ўзига хос маърифий анъанага айланмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 5-Талабалар турар-жойида она Ватанимиз мустақиллиги асосчиси, Биринчи Президентимиз таваллудининг 81 йиллигига бағишланган хотира кечаси ташкил этилди.
Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида халқаро Холокост қурбонлари хотираси кунига бағишланган тадбир ўтказилди.