“Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш” мавзусида ўтказилган давра суҳбати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари давомида Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда талабалар турар жойларида яшаётган талаба-ўқувчилар орасида хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш мақсадида “Жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари”, “Жиноятчиликка менинг муносабатим”, “Коррупция – миллий ҳавфсизликка таҳдид” ва Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш каби мавзуларда давра суҳбати ҳамда маърифий учрашувлар ўтказиш белгиланган.





Шу муносабат билан 2018 йил 6 ноябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳаракатлар стратегияси тарғибот залида Тошкент шаҳар ИИББ, Олмазор тумани ИИОФМБ, Олмазор тумани ҳокимлиги ҳамда Олмазор тумани талабалар ёшлик ҳокимияти билан ҳамкорликда “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Н.Қодиров кириш сўзи билан очиб, тадбир қатнашчиларини талаба-ёшларга таништириб ўтди. Шундан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ бошлиғи, полковник Юсуф Дженгазиев сўзга чиқиб, бугунги кунда энг долзарб масалалардан бири Трамадол ва Лирика психатроп дори воситаларидан талаб-ёшларнинг фойдаланишларини олдини олиш ва унинг таъсирига тушиб қолмаслик хақида тўхталиб ўтди. Минг афсуски ушбу психатроп дори воситалари ноқонуний равишда сотувга чиқарилиши натижасида кўплаб ёшлар унинг таъсирига тушиб қолмоқда. Бугун давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳаларда жуда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Айниқса, сиз азиз ёшлар учун бугун мамлакатимиз катта имкониятлар маконига айланган. Ўқиб ўрганишингиз ва ўзингиз орзу қилган касб эгаси бўлишингиз учун барча шароитлар етарли. Бунга сиз ёшлар турли хил ёмон йўлларга кирмай, гиёҳвандлик, кашшандалик ва психатроп дори воситалари ва унинг салбий оқибатларидан огоҳ бўлишингиз ва соғлом ҳаёт тарзини ўз шиорингизга айлантиришингиз керак. Ахир сизлар Ўзбекистоннинг келажагисизлар. Сизлар соғлом фикрласангиз, соғлом яшансангиз бу бизнинг, мамлакатимизнинг энг катта ютуғи дея таъкидлаб ўтди



Тадбирда шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ бошлиғининг наркотрафик ишлари бўйича ўринбосари, подполковник Сайфулла Аҳмедов ҳам юқоридаги мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, гиёҳвандлик бугунги кунда бутун дунё аҳлига жиддий хавф солаётгани, унга қарши курашиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишини назорат қилиш қўмитаси ишлаётгнлигини айтиб ўтди.   Ҳозирги пайтда гиёҳвандлик иллатига дучор бўлганларнинг кўпчилигини минг афсуски, ёшлар ташкил этиши, спиртли ичимлик ичиши, тамаки махсулотларини чекиши,  оилада иқтисодий етишмовчилик бўлиши натижасида ушбу психатроп дориларнинг таъсирига тушиб қолмоқдалар



Гиёҳвандликка қарши кўплаб давлатларда муайян тадбирлар, йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунинг баробарида бизнинг давлатда ҳам турли наркотик моддалар ва уларнинг савдосига қарши жиддий курашилмоқда ва жойларда мана шундай учрашувлар ташкил қилинмоқда. Ман ўйлайманки сиз ёшлар доимо соғлом ҳаёт тарафдорисиз ва буни ўз оилангиз ҳамда курсдош-дўстлариз ўртасида ҳам кенг оммалаштирасиз дея ўз маърузасини якунлади. 

Тадбир давомида Олмазор тумани ижтимоий, маънавий-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари  Тўлқин Тешаев ва Олмазор тумани талабалар шаҳарчаси ҳокими Қаҳрамон Шоназаровлар  сўзга чиқиб, бугун барчамиз бундай иллатларга қарши биргаликда курашмоғимиз лозим. Айниқса, сиз ёшлар янада фаол бўлишингиз, ўз яқинларингизнинг ҳимоячисига айланшингиз керак. Бугун, сизлар ўзларингизни яхши томондан кўрсатишингиз учун барча шароитлар бор. Ҳар куни ўз тенгдошлирингизни таълим бўладими, тадбиркорлик бўладими, спорт ва бошқа сохаларда жаҳон миқёсида жуда катта ютуқларга эришаётганларини кўряпсиз. Бунинг замирида энг аввало,  ўз олдига тўғри мақсад қўйиш ётибди десам тўғри бўлади дея таъкидлаб ўтдилар.



Шундан сўнг, Олмазор тумани ИИОФМБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Акмал Бахромов тадбирга йиғилган талаба-ёшларга 2018 йил 22 октябрьдаги  “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги”  Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 27 октябрь  № 878- сон қарори ҳақида.  моҳиятини батафсил тушунтириб берди. Эндиликда “Трамадол” дори воситаси билан муомала қилган ҳар қандай шахс Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувовофиқ, “Лирика” дори воситаларини ноқонуний сотгани учун эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига биноан жазога тортилишини айтиб этди. Шунигдек, гиёҳвандлик воситалари нафақат инсон саломатлигига хавф солиши, балки унинг таъсирида жирканч жиноятларнинг қилишга олиб келишини таъкидлаб ўтди. А.Бахромов юқоридаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ҳамда бугунги давра суҳбатидаги мавзу бўйича ахборот соатларида гуруҳ мураббийлари томонидан  доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилиши лозимлигини таъкидлади.

Тадбир давомида талаба-ёшларга “Тиғ” ва “Адашганлар” номли ҳужжатли филм намойиш этилди ва бу талабаларда жуда катта таъссурот қолдирди. Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди. Сўнг барча учрашув иштирокчиларига миннатдорчилик билдирилиб, келгусида бундай учрашувларни доимий ташкил этишга келишиб олинди.



Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari