Хотин-қизлар ҳуқуқлари давлат ҳимоясида

“БМТНИНГ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА НИСБАТАН КАМСИТИШНИНГ ҲАР ҚАНДАЙ ШАКЛЛАРИГА БАРҲАМ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ КОНВЕНЦИЯ ҚОИДАЛАРИ МАВЗУСИДА КОНФЕРЕНЦИЯ. 2018 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Миллий университети хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли фармони ижросини таъминлаш ҳамда “БМТнинг хотин-қизларга нисбатан камситишнинг хар қандай шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги конвенция ҳақида ю.ф.н.доцент Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Атахановна Хаджаева томонидан тақдимот бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари аёлларга бўлган муносабатлар:қонунчилик асослари, хотин-қизларни аҳволини яхшилаш бўйича миллий механизм, аёлларга нисбатан зўравонлик, сиёсий ва ижтимоий хаётда иштирок этиш каби бандлари ҳақида мисоллар келтирилди.
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari