Конституциямизнинг 26 йиллиги муносабати билан "Қомусим бахтим" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Бугун тарих факультетида Конституциямизнинг 26 йиллиги муносабати билан "Қомусим бахтим" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 



Давра суҳбатини факультет декани профессор Алишер Мўминов очиб берди. Шундан сўнг Ижтимоий фанлар факультети катта ўқитувчиси ҳуқуқшунос Х.Содиқовга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ишлаб чиқилиш тарихи тарихи, унда эътироф этилган барча моддалар умуминсоний қадриятларга мос эканлиги, шунингдек, қомусимизда “Виждон ва эътиқод эркинлиги” бўйича алоҳида модда мавжудлигини эътироф этиб ўтди. 



Ундан кейин Олий мажлисда бир йилдан бери иш ўрганиб келаётган 4 курс талабалари Ниязбекова Фотима ва Зухролар ҳам қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида слайдлар орқали маъруза қилишди. Тадбир сўнгида талабалардан мавзуга оид 20 тадан иборат тест олинди ва энг кўп тўғри ишлаганларга фахрий ёрлиқлар топширилди. Давра суҳбатида 1-2 курс 96 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari