Ҳуқуқий саводхонлик давр талаби


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида  Ўзбекистон Миллий Гвардияси ҳарбий-техник институти, Олмазор туман прокуратураси билан ҳамкорликда  “Ҳуқуқий саводхонлик давр талаби” мавзусида талабалар билан давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий Гвардияси ҳарбий-техник институти кафедра мудири, подполковник Нурали Мастонов, Олмазор туман прокурори ёрдамчиси  Абдужавлон Абдужалолов, университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Нажмиддин Қодиров, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров ҳамда университет ҳуқуқшунос маслаҳатчиси Гули  Яхъяева қатнашди. Кириш сўзини Нажмиддин Қодиров очиб, мамлакатимизда барча жабҳаларда туб ўзгаришлар юз бераётган масъулиятли паллада ҳуқуқий тарбияга эътибор ҳар қачонгидан кучайгани, унинг барча шакл ва усулларидан самарали фойдаланишнинг самараси ҳақидаги нутқидан сўнг меҳмонларни йиғилганларга таништирди.

Дастлаб сўз олган Олмазор туман прокурори ёрдамчиси  Абдужавлон Абдужалолов ҳуқуқий саводхонлик жамиятнинг барча аъзолари, турли касб эгалари учун бирдек муҳим фазилат ҳисобланаши ва бу давлат-жамият-шахс муносабатларига муҳим таъсир кўрсатиши, ҳаётда, меҳнат фаолиятида ёки бошқа бир соҳада юзага келадиган муаммоларни адолатли ва холис ҳал қилиш имконини бериши ҳақида гапирди.

— Ҳуқуқий онг ва маданиятнинг ошиши, — деди Олмазор туман прокуратура ходими, —  эркин фуқаролик жамиятини қуришда, жамият аъзоларининг ижтимоий фаоллигига эришишда, ижтимоий адолат тамойилларига тўла риоя қилинишида ҳамда мамлакатда қабул қилинаётган қонун ва қарорларга нисбатан аҳолининг даҳлдорлик ҳиссини юзага келтиришда муҳим аҳамият касб этади.

 Шундан сўнг маъруза қилган Ўзбекистон Миллий Гвардияси ҳарбий-техник институти кафедра мудири, подполковник Нурали Мастонов ҳамда университет ҳуқуқшунос маслаҳатчиси Гули  Яхъяева ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтишди. 

Тадбир давомида талабалар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди. Билдирилган фикр ва таклифлар ўрганиш учун қайд қилиб олинди.

ЎзМУ Матбуот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari