Амир Темур таваллуди кенг нишонланмоқда




Буюк саркарда, йирик давлат арбоби, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан 3-ТТЖда давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Иқтисодиёт факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Хайрулло Режапов, “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси  профессор-ўқитувчилари и.ф.д., профессор Х.Абдулқосимов, и.ф.д., профессор Ф.Эгамбердиев, доцент Ш.Олимжонова, С.Азизова, мураббий педагог Ф.Қуттимуродов ҳамда талабалар иштирок этди. 



     Тадбирда “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси  профессори и.ф.д., профессор Х.Абдулқосимов Амир Темур ўтказган иқтисодий ислоҳотларнинг нечоғлик теранлигини, уларнинг қанчалик пухта ва самарали эканлигини таъкидлаб ўтди.

      Тадбирда 3-талабалар турар жойида истиқомат қиладиган иқтидорли талабалар “Темур тузуклари” асаридан ҳикматлар ўқилди. 

Хайрулло Режапов,
Иқтисодиёт факультети декани маънавий-маърифий ишлар
 бўйича ўринбосари

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari