Абитуриентлар университетимиз меҳмони




Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультети Макроиқтисодиёт кафедраси ташаббуси билан Тошкент вилояти Оққорғон туманидаги 1-ўрта мактаб битирувчилари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зарифа Турғунбоева раҳбарлигида университетимизга ташрифи ташкил этилди. Ташриф давомида меҳмонларга университет ва факультетлар, жумладан, иқтисодиёт факультети тарихи, таълим йўналишлари  бўйича маълумот берилди. Бундан ташқари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети диққатга сазовор жойлари, музейлари ва лабароториялари, талабалар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан таништирилди. Битирувчи ёшлар саёҳат якунида Ўзбекистон Миллий университетида ўқиш мақсади борлигини билдирди ва уларга керакли маслаҳатлар берилди.

А Умаров,
 Иктисодиёт факультети декани

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari