Математика факультети раҳбарияти, факультет “Ёшлар иттифоқи” ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилган “Декан кубоги” мусобақаси


Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни мунтазам спорт билан шуғулланишларини рағбатлантириш мақсадида 2019 йил 7 апрель куни Минифутбол спорт туридан “Декан кубоги” мусобақасига старт берилди. Мусобақада факультетнинг барча гуруҳларидан жамоалар тузилиб мусобақада иштирок этиш учун тақдимнома тақдим этган жамоалар рўйхатдан ўтказилди. Жами 24 жамоадан мусобақада иштирок этиш учун тақдимнома тақдим этдилар. Ҳар-бир жамоада 8 нафар иштирокчидан жами 192 нафар талаба мусобақада иштирок этдилар. 

Жамоалар ўртасида қура ташлаш ўтказилди. Саралаш босқичида барча жамоалар гуруҳ босқичига чиқиш учун ўзаро беллашдилар. Ўзаро беллашувлар натижасига кўра 12 Магистратура-1, АТМДТ-1, Математика-1, Магитартаура-2, Евро-1, Механика-3, Математика-3, ИАТ-3, Математика-2, Ах-3, АТМД-4, Математика-4 жамоалар гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Гуруҳ босқичида 12 жамоа ўзаро 3 гуруҳга ажралган ҳолда гуруҳларда беллашдилар. Ҳар бир гуруҳдан очколар бўйича энг юқори очко тўплаган 1 ва 2 ўрин олган жамоалар чорак финал босқичига йўл олдилар ҳамда гуруҳлар бўйича 2та энг яхши натижа кўрсатган 3 ўрин жамоалари ҳам чорак финал йўлланмасини қўлга киритдилар. 

Чорак финал натижаларига кўра АХ-3, Магитсратура-2, АТМДТ-1, АТМДТ-4 жамоалари ярим финал босқичига йўл олдилар. Ярим фанал ўзаро муросасиз кечган ўйинда финал йўлланмасини Ах-3 ва АТМДТ-4 жамоалари қўлга киритдилар. Финал босқичи 10 апрель куни 18:00 да бошланди. Финал ўйини томоша қилиш учун факультетнинг барча талабалари жам бўлдилар. Финал босқичи 2:3 ҳисобида АТМД-4 жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Сўнги натижалар ҳамда ҳакамлар ҳайати хулосасига кўра “Декан кубоги” сохиблари АТМДТ-4 жамоаси бўлди. Ғолиб жамоага декан кубоги, ҳар бир ўйинчига “Скарлет” дазмол ҳамда фахрли 1-ўрин диплом билан тақдирландилар. 2-ўрин олган АХ-3 жамоа иштирокчиларини ҳар-бирига спорт формаси ҳамда 2-ўрин фахрли диплом билан тақдирландилар. Ўйиннинг умумий натижасига кўра 6 номинация “Энг яхши дарвозабон” – Математика-3 Турсунов Собит, “Энг яхши ҳимоячи” –Маматов Қахрамон АХ-3, “Энг яхши ярим ҳимоячи” – Магистратура-2 Хомидов Муҳриддин, “Ўйиннинг энг яхши футболчиси” – Ризвонов Қодир АТМДТ-4, “Энг яхши тўп урар” – Ибодуллаев Жахонгир АТМД-1, “Энг намунали жамоа” – Математика-1,  номинация ғолиблари футбол коптоги ҳамда махсус сертификат дипломлар билан тақдирландилар. Ўйин сўнгида университет профессор – ўқитувчилари ўртасида ўтказилган футбол мусобақаси финал босқичи ғолиби бўлган факультет профессор – ўқитувчиларидан тузилган жамоа билан номинация ғолиблари ҳамда талабаларнинг рамзий терма жамоаси ўзаро беллашдилар. Ўртоқлик беллашувида дўстлик ғалаба қозонди натижалар 1:1 билан якунланди.   

Ғолибларга сертификат, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалар ва  Кўчма кубокни факультет профессор – ўқитувчилари ҳамда ҳакамлар ҳайати раиси Равшан Юсупов тантанали топширдилар.  
 


Декани муовини      Б.Ж.Мамасолиев

Факультет “Ёшлар иттифоқи” етакчиси   
   С.С.Отавуллаев

Ҳакамлар ҳайъатити раиси     Р.С.Юсупов

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari