“Универсиада-2019”га яна бир йўлланма қўлга киритилди




2019 йил 15-18 апрель кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Спорт мажмуасида “Универсиада-2019” спорт ўйинлари доирасида баскетбол спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги барча олий ўқув юртлари талабалари иштирок этган ва “Универсиада – 2019” Республика финал босқичига йўлланма берувчи ушбу мусобақада Ўзбекистон Миллий унверситети терма жамоаси ҳам муносиб қатнашиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди. 

Мусобақаларда Таэквондо ва спорт фаолияти факультети профессор-ўқитувчилари – Платунов Андрей ва Тажетдинов Бахитларнинг мураббийлигида Акмал Сигида, Дмитрий Крюков, Диёрхон Ганиев, Абзал Мирсаидов, Жавохир Алимов, Анвар Сулейманов, Нурканат Бюраев, Эльбек Муродов, Бек Хасанов, Одил Юсуповлардан иборат университет терма жамоаси фаол иштирок этди.

Аъзам БОЛТАЕВ,
ЎзМУ “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ўқитувчиси

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari