Польшадан хушхабар

Польшанинг Познаньшаҳридаги Адам Мицкиевич университетида анъанавий ўтказилиб келинаётган “Human Language Technologies as a Challenge for Computer Science and Linguistics” номли 9 - тил ва технологиялар халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур халқаро илмий конференциясида профессор Мирсаид Арипов раҳбарлигида Ўзбекистон Миллий университети  «Амалий математика ва ахборот технологиялари» мутахассислиги магистранти Санъатбек Матлатиповнинг “Deep Learning vs. Classic Models on a New Uzbek Sentiment Analysis Dataset” мақола “Энг яхши талаба мақоласи” номинацияси бўйича совриндор бўлди, сертификат ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

 



Математика факультети маъмурияти ушбу эришилган ютуқ билан «Амалий математика ва ахборот технологиялари» мутахассислиги магистранти Санъатбек Матлатипов ва илмий раҳбари профессор Мирсаид Ариповни самимий қутлайди ва келгуси илмий ишларида муваффақият тилайди.

Бахтиёр МАМАСОЛИЕВ,

Математика факультети декани ўринбосари
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari