Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида спорт мусобақалари ўтказилди

Университетда 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни байрами муносабати билан Ўзбекистон Миллий университетида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва кучайтириш мақсадида  бир қатор спорт мусобақалари ўтказилди. Жумладан, жорий йил 24 сентябрдан 28 сентябрга қадар университет талабалари ўртасида Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ўқитувчилари масъуллигида университет спорт мажмуасида спортнинг мини футбол, волейбол, армрестлинг, шахмат, шашка, арқон тортиш, стол тенниси ва умумий эстафета турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Мазкур спорт мусобақалари ўғил болалар ва қизлар ўртасида алоҳида-алоҳида мини гуруҳларда ва жамоа шаклида ўтказилди ва уларда 2450 дан ортиқ талаба-ёшлар иштироқ этди. Мини-футбол бўйича ўтказилган ректор кубогида университетнинг Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талабалари фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari