“Сизга ҳурмат, Сизга эҳтиром, азиз Устозлар!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан университет профессор-ўқитувчилари ҳамда илмий ходимларини маданий ҳордиқ чиқариши ва уларни меҳнатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида  “Сизга ҳурмат, Сизга эҳтиром, азиз Устозлар!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир дастури ва йўл харитаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2018 йил 27 сентябрь куни соат 14-00 да Талабалар шаҳарчасидаги Ёшлар марказининг катта залида “Сизга ҳурмат, Сизга эҳтиром, азиз Устозлар!” шиори остида маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайид, таниқли эстрада хонандалари, университет ректори А.Марахимов, соҳа проректорлари, бўлим бошлиқлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, 475 нафар профессор-ўқитувчилар ва 25 нафар иқтидорли талаба-ёшлар, Зульфия мукофоти совриндорлари стипендиатлар иштирок этди. 
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari