Депутат ва ёшлар учрашуви

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда “Ислоҳотлар ва ёшлар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раҳбари  ўринбосари Акмал Раҳмонов, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори  Нажмиддин Қодиров, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи  Аброр Хидиров ҳамда университет ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.



              Тадбирни университет проректори  Нажмиддин Қодиров кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Раҳмоновни таништирди ва сўз навбатини унга берди.



              Маърузаси давомида депутат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда Олий Мажлис томонидан қабул қилинаётган қонун ва қарорларни шарҳлаб ўтди.
              — Қабул қилинаётган ҳар бир қонун, қарорда инсон манфаати, унинг бахту саодати олий қадрият деган қарашни илғаш мумкин, — деди Акмал Раҳмонов.
             Мунозараларга бой бўлган тадбир якунида, талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.



             — Давра суҳбати кутилгандан кўра қизғин ўтди. Ўзимизни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдик, — деди математика факультети талабаси Ҳусан Валиев. — Истардикки, бу каби суҳбатлар кўпроқ ташкил қилинса, мутасадди ташкилотлардан мутахассислар кўпроқ чақирилса.

Эркин АБДУСАТТОРОВ,
ЎзМУ матбуот котиби


Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari