Университетимиз ривожланишида янги давр бошланмоқда

Дунё халқлари бугун не ютуқларга эришган бўлса, шубҳасиз унинг замирида таълим тизимидаги муваффақиятлар ётади. Дарҳақиқат, таълим миллатнинг орзу-умидларини, келажак мақсадларини ўзида мужассам этадиган соҳа ҳисобланади.

Давлат раҳбарини университетга ташрифи, зиёлилар олдидаги чиқишлари миллатнинг фан ва таълим тизимида бурилиш ясасиши шубҳасиз. Бу ерда айтилган ҳар бир фикр иймонли, ўзини таниган зиёлиларимизни кўнглидаги гап бўлди.

“Устоз ўз юзини ойнада эмас, шогирдида кўрсин” дея ёзган эди донишманд боболаримиздан Мир Сайид Кулол. Бугун таълим соҳасида ёшларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялаш масаласи ҳар қачонгидан долзарб бўлиб турибди. Президентимиз томонидан кўтарилган беш ташаббус олийгоҳларда ўз акс-садосини бериши керак. Ташаббус таъбир жоиз бўлса, маънавиятга, ўзликка ва аслиятга қайтишни бошлаб берди. Университетларнинг эндиликда ижтимоий функцияси ҳам ошиб бораверади. Халқимизни маданий-маърифий савиясини кўтариш айнан зиёлилар зиммасидаги муҳим вазифа. 

Президентимиз нутқида зиёлиларни фаолликка чорладилар. Ёшларимизни ватанпарвар, ғурурли қилиб тарбиялашда бугун ҳар бир ўқитувчи-профессорлар масъул бўлмоғи керак. Машҳур физик олим Кюри “Фани ривожланмаган миллат шубҳасиз мустамлакага маҳкумдир” дея ёзган эди. Миллат генофондида улуғ боболаримиз қони оқмоқда. Эндиги вазифа ана шу анъаналарни қайта тиклаш. Президентимизнинг ташрифлари университетимизнинг ривожланишида янги даврни бошлаб беради.

Аброр ХИДИРОВ,

Университет Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari