Сен дунёни ўзгартиришинг мумкин

Бугун ЎзМУда Япониянинг машхур ёзувчи ва файласуфи Дайсаку Икеданинг «Сен дунёни ўзгартиришинг мумкин» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.Тақдимотда Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси  Нобуаки Ито бошчилигидаги делегация иштирок этди.        Делегация аъзолари ичида   СГИ   буддавийлик тинчликпарвар  ташкилотининг бошқаруви раиси Хадзиме Мидзусима, ташкилотнинг рус бўлими бошлиғи Сачие Мичигучи,     Ceiko Snimbun газетаси бош мухаррири Кавасаки Ито жаноблари ҳам меҳмон бўлишди.



  Давра суҳбатида шунингдек, китобнинг таржимони, академик Турсунали Кузиев,   ўзбек халқининг таниқли ёзувчиси,    киносценарист, «Тафаккур» журналининг бош муҳаррири  Эркин Аъзам иштирок этди.
Давра суҳбатини ЎзМУ ректори, профессор Авазхон Марахимов очди.У ўзбек ва япон халқларини боғлаб турган мустахкам дўстлик ришталари замирида  ётган муносабатларга тўхталиб ўтди:
«Ўзбек ва япон халқи характеридаги  ўхшаш жихатлар,қадриятларга бўлган ҳурмат, мехнатсеварлик,    жонкуярлик фазилатлари хақида кўп гапириш мумкин. Биз учун бу китобни чоп этиш ва хар бир ёш авлодимизнинг қўлига етказиш дунёдаги тинчликни асрашга қўшадиган кичик бир ҳиссамиз, деб биламан. Бу китобни дунё эврилишларида ўзликни йўқотмасдан , ИНСОН деган шарафли номга муносиб бўлиш,    меҳр-оқибат,    инсонийлик фазилатларини ёшларнинг онгу-шуурига жо қилиш учун  чақириқ дейиш мумкин.Мен фурсатдан фойдаланиб китоб муаллифи билан бирга унинг таржимонига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. 


Ҳар бир асар моҳиятида инсон қадр қиммати ва у ҳақидаги  ҳикоя ётса,  у  ўқувчи юрагига этиб боради, деган фикрдаман. Бу асар кучли учталик- буюк ва кучли ижодкорларнинг ижод маҳсули эканлигини ҳам таъкидламоқчиман. Асар  дунёнинг  саккиз тилига таржима қилинган. Ўзбек тилидаги таржима тўққизинчиси. Таржимон Турсунали Қузиев унинг умрини узайтирган бўлса,  жуда нафис ва кўнгилга шижоат, жўшқинлик умид бергувчи ном, таъбир жоиз бўлса айтиш мумкинки, асарга ўзбекона исм бериб, асл ўқувчиси юрагига йўл топган ёзувчи Эркин Аъзамдир».


Тадбир давомида ЎзМУ олимлари япон ва ўзбек халқи ўртасидаги дўстона муносабатлар нафақат ижодда балки илмда хам бўлаётгани таъкидлашди.Китоб ЎзМУнинг «Университет» нашриётида чоп этилган.   
Киприкдаги ёшдек қалқиб турган бу дунёда тинчликка бонг уриш учун  елкама-елка туришга забардаст бўлиш орқасида қалби , меҳри, инсонийлиги бор ,ўзлигини таниган, шарқу-ғарб тенглиги учун кураша оладиган, ҳаётни моҳиятига этадиган, дунёни таниган Дунё инсонини берадиган халқ бўлиш керак. Халқким, ҳар бир фарзанди фикрлайдиган,ватанини жондек севгувчи ! Севиш учун юрак, фикрлаш учун эса «Сен дунёни ўзгартиришинг мумкин» дек китоблар керак.   
     Самимий руҳ, шарқона латиф муҳитда ўтган бу тадбирда элчи жаноблари,    ижодкорлар, профессор-ўқитувчи ва талабалар асар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.   
                                                                                            

                                                                                                                                                      ЎзМУ матбуот хизмати


Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari