Келажагимиз бунёдкорлари кадрлар захирасига қабул қилинди


      

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 15 йиллиги муносабати билан “Ёшлар – келажагимиз бунёдкорлари” мавзуида очиқ мулоқот ўтазилди. 
O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, талабалар университет профессор-ўқитувчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар. 
– Мамлакатимизда етакчи сиёсий партиялардан бирига айланган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (O‘zLiDeP) ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан Миллий университетимизда ташкил этилган “Ёшлар-келажагимиз бунёдкорлари” мавзуидаги очиқ мулоқот ёшларимиз дунёқарашининг муносиб шаклланишига хизмат қилади,– деди ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов.– Халқ билан мулоқот – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган сўнгги йилларда O‘zLiDeP бутун фаолиятини жамоатчилик билан алоқаларни кенг йўлга қўйишга қаратаётгани эътиборга моликдир. Энг муҳими, халқимиз O‘zLiDePнинг ҳар бир ташаббусини катта қизиқиш билан кутиб олмоқда ва қизғин қўллаб-қувватламоқда. 

      

O‘zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлари, очиқ мулоқотларида “Мустақил Ўзбекистоннинг муносиб фарзандлари O‘zLiDePни танлайди” деган даъваткор сўзлар баркамол авлоднинг келажак шиорига айланиб бормоқда. Бу шиор – ЎзМУ талаба-ёшларининг ҳам қалб даъватига ҳамоҳангдир. 
Иқтидорли талабаларимиз сиёсий жиҳатдан етук мутахассислар бўлиб камолга етмоқда. Эртага улар турли соҳаларда ишончли кадр сифатида меҳнат фаолиятига киришадилар. Улар давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрлар эканини умр бўйи намоён этишлари кутилмоқда. O‘zLiDeP ана шундай кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, ёшларни давлат бошқарувига кенг жалб этишни ўз олдига асосий мақсадларидан бири қилиб белгилаган. 
2018 – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ЎзМУ иқтидорли талабалари инновацион ғоялар устида фаол изланмоқда. Илмга чанқоқ ёш иқтидор соҳиблари фанда янги кашфиётлар, инновацион ғоялар яратишга интиладилар. 
Бугунги талаба – эртага етук кадр бўлмоғи лозим. Шундай экан, O‘zLiDePнинг ёшларни ҳозирданоқ захира кадр сифатида танлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари ва ташаббусларини ёшлар сидқидилдан қўллаб-қувватлайди. 
Тадбирда O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Сарвархон Иброҳимхонов, ЎзМУ Мураббийлар Кенгаши раиси Аброр Хидиров ва бошқалар талаба-ёшларнинг истиқболи, етук кадрлар бўлиб етишишида мазкур сиёсий партия таянч ва қанот бўлиши ҳақида сўз юритдилар.
Очиқ мулоқотда ЎзМУнинг энг фаол талаба-ёшларидан бир гуруҳи O‘zLiDeP кадрлар захирасига қабул қилинди.

Тўлқин Эшбек, 
ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari