83 ёшли меҳнат фахрийси Физика факультети талабалари учун стипендия таъсис этди




КИТОБ, Қашқадарё (Turon24) – Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида яшовчи 83 ёшли меҳнат фахрийси, тарих фанлари номзоди Мухтор бобо Шапсанов Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг физика факультети талабалари учун Мухтор Шапсанов номидаги стипендия таъсис этди.

Стипендия факультет кенгаши қарорига асосан юқори курсларда таҳсил олувчи 2 нафар аълочи талабага берилади.

Мухтор ота биринчи стипендияларни физика факультетининг учинчи ва тўртинчи босқичида таҳсил олувчи наманганлик ва бухоролик талабаларга 30 октябрь куни топширган.

“Стипендия бундан кейин ҳар ойнинг 8-санасида топширилади, – дейди Мухтор ота. – Насиб этса, 6 декабрь куни Тошкентга кетаяпман. 8 декабрь – Конституция байрами арафасида энг иқтидорли 2 нафар талабага стипендияни бериб қайтаман".

Мухтор Шапсанов номидаги стипендиянинг миқдори 600 минг сўмни ташкил қилади.

Мухтор Шапсанов 1969 йилдан собиқ Иттифоқнинг Ҳиндистондаги элчихонасида фаолият юритган. Бир неча марта мамлакат раҳбарлари билан Индира Ганди ўртасида таржимонлик қилган. Хизмат юзасидан бир муддат Покистонда яшаган. Малайзия, Япония, Қатар, Польша, Шри-Ланка, Германия, Бирлашган Араб Амирликлари сингари давлатларда бўлган. Кейинчалик тарих фанлари номзоди, доцент сифатида кўп йиллар ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)да дарс берган.

Манба: turon24.uz
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari