Аҳоли ва ҳудудларни зилзила оқибатида юз бериши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлари

2018-йил 29-ноябр куни Ўзбекистон Миллий университети ҳарбий кафедрасининг очиқ машғулотлар майдонида “Аҳоли ва ҳудудларни зилзила оқибатида юз бериши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлари” мавзуида махсус - тактик ўқув машқи ўтказилди.  Ушбу тадбир Тошкент шаҳар ҳокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2018-йил 30-октабрдаги 12-сонли буйруғига асосланиб фуқаро муҳофазаси режаларининг ҳаққонийлиги машғулотлар орқали амалда кўрсатилди.  Мазкур махсус-тактик ўқув машқига қуйидаги фуқаро муҳофазаси раҳбарияти штаби ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари жалб этилди:  
 — университет ФМ раҳбарияти? 
 — университет ФМ штаб аъзолари? 
 — университетда ташкил этилган ФМ тузилмалари? 
—университет ишчи хизматчилари. 
“Бу тадбирда аҳолини табиий ва техноген фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва бу табиий офат вақтида жабрланувчиларни психологик тарбиялаш юзасидан кўнгилли талабалар иштирокида ўқув-тактик машғулотларни ўтказиш кўзда тутилган”, — дейди Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази хизматчи ўқитувчиси Маҳмудов Тоҳир Ҳалимович. 


             Ситорабону ХИКМАТУЛЛАЙЕВА, 
                        Илҳом ХУДОЙНАЗАРОВ, 
“Журфак онлине пресс” матбуот хизматчилари

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari