ЎзМУ пойида гуллар




Қиш нафаси аримай туриб, 
Очилибди пойингда гуллар. 
Қарғалар ҳам кетиб йироққа, 
Бошинг узра сайрар булбуллар. 
Талабалар шаҳарчасида, 
Олтин ёшлик бахш этар сурур. 
Халқаро фан беллашувида, 
Зеҳни зўрлар туради мағрур! 
Шода-шода олтин медаллар, 
Ҳакимбойга жуда ярашар. 
Ғолиб бўлиш орзуси бисёр, 
Унга ҳавас ила қарашар. 
Маърифатнинг бўстони бўлган, 
Дорилфунун азалий гулзор. 
Бу даргоҳда неча аллома, 
Қанча илмий мактаблари бор. 
Гуллар унар гул унган жойда, 
От ўрнини босар экан той. 
Қори Ниёзийлар мактаби, 
Шоҳруҳжонлар билан бугун бой. 
Бу кун ЎзМУ пойига боқсам, 
Турфа гуллар бўлган поёндоз. 
Илму маърифатнинг гулларин, 
Дониш домла достон қилиб ёз! 

Тўлкин Эшбек



Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari