РЕКТОРЛАР – ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ МЕҲМОНИ

2019 йил 17 март куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига республикамиздаги бир қатор олий таълим муассасалари раҳбарияти ва ректорлари университет ҳудудида яқин вақт ичида амалга оширилган ободончилик, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан бевосита танишиш мақсадида ташриф буюрди.

Маълумки, ўтган бир ой ичида “отахон университет” ҳудуди ўзгача ажиб бир қиёфа касб этди. Бугун Беруний метро бекатидан юқорига кўтарилсангиз, ҳудудда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўласиз. Ўнг тарафда буюк қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилиб, унинг атрофидаги майдонда алломанинг ўгитлари, дунё олимларининг Беруний ҳақидаги фикрлари зарҳал ҳарфлар билан битилган.

Ректорлар ташрифни, даставвал, шу майдондан бошлади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети томон борадиган равон йўл ҳам кишига ўзгача завқ бахш этувчи анвойи гуллар билан ўралганки, кўтаринки кайфият билан илм даргоҳига кириб борасиз.

         Шундан сўнг, ректорлар янги таъмирдан чиққан университет бош биносини, замонавий жиҳозланган ахборот-ресурс маркази билан танишди ва амалга оширилган ишларга юксак баҳо берди.

Сайфулла АШИРОВ,

ЎзМУ Матбуот котиби

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari