Мюнхен университети профессори университетимизда




Ўзбекистон Миллий университети Математика факультетига “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедрасининг таклифига биноан Германиянинг Мюнхен университети профессори Алексей Мин университет талабаларига маъруза ўқиш ва ҳамкорликда илмий тадқиқот олиб бориш учун ташриф бурди. 



Алексей Мин 1989-1994 йилларда ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олиб, уни имтиёзли диплом билан тамомлаган. У Математика факультети “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси битирувчиси ҳисобланади.  



Профессор Алексей Мин 2004 йилдан бошлаб Германиянинг энг йирик университетларидан бири бўлган Мюнхен университетида ишлаб келмоқда. 2011 йилда Мюнхен университетида  докторлик (habilitation) диссертациясини ҳимоя қилди. Унинг илмий мақолалари дунёнинг нуфузли илмий журналларида чоп этилган.



Алексей Мин Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедрасининг илмий семинарида ва кафедранинг магистрант талабаларига “Молиявий математика моделлари” мавзусида маърузалар ўқиди.



ЎзМУ Матбуот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari