"Муҳокамада тупроқ, иқлим ва ҳосил масалалари"



Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар мутахассислари, Ўзбекистон Миллий университети, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, К.А.Тимирязев номидаги Россия давлат аграр университети, Юқориволга Федерал аграр илмий маркази, Россия Фанлар Академияси Белгород Федерал аграр илмий маркази, шунингдек экспертлар, олимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда тупроқни деградация жараёнидан муҳофаза қилиш, уларнинг ҳосилдорлигини сақлаш, тупроқларни органик моддалар билан бойитиш ва уларнинг кимёвий, физикавий, агрокимёвий, экологик ва мелиоратив ҳолатларини яхшилашнинг янги самарадор усулларини қўллаш, маҳалий имкониятларидан келиб чиқиб, ноанъанавий ўғитлар, маҳаллий хомашё асосида тайёрланган компостлар, таркибида озиқа элементи бўлган хомашё ва чиқиндилардан янги органо-минерал ўғитлар олиш технологияларини амалиётга жорий этишга доир муҳим масалалар муҳокама этилди, бу борадаги ишларни такомиллаштиришга қаратилган хулоса ва тавсиялар берилди.

Анжуманда иштирокчилар муҳокама этилаётган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ушбу семинар тупроқ, иқлим, ўғит ва ҳосилдорликнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари йўналишида қўйилган долзарб вазифаларни ечишга, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, фан ва амалиёт ўртасида самарадор ҳамкорликни ривожлантириш, таълим сифатини таъминлашда “Таълим-фан ва амалий тажриба негизида” тамойилини изчил қўллашга хизмат қилади.

Тадбир доирасида ёш олимларнинг “Тупроқ унумдорлигини оширишда экологик соф ресурстежамкор технологиялар” кўргазмаси ўтказилди. Шунингдек, анжуманда “Энг яхши илмий иш” номинациялар бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Фаол қатнашган 10 нафар ёш олимлар ғолибликни қўлга киритдилар, диплом ва қимматли совғалар билан тақдирландилар.

Конференциянинг иккинчи куни Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида “Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва самарадорлигини ошириш:тажриба ва истиқболлари” мавзусидаги давра суҳбати, сўнг ушбу қўмитанинг “Тупроқ бонитировкаси” шўъба корхонаси “Кимё таҳлили” лабораториясининг очилиши ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қошида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг биология факультети филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari