ЎзМУда ақлли технологиялар тақдимоти

Аввал хабар берганимиздек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ЎзМУ ва Исроилнинг Холон технологиялари институти билан хамкорлик доирасида бўлиб ўтаётган халқаро илмий-амалий конференция фаолияти самарадорлиги билан дунё олимлар ва кенг жамоатчилик эътиборида турибди.


ЎзМУ ва Холон технологиялар институти ҳамкорлиги доирасида Бухорода хаводан сув олиш технологияси тажрибаси ҳам амалга оширилди.

Бу лойиҳанинг иккинчи қисми сифатида ЎзМУнинг Мўйноқдаги ўқув-амалиёт полигонида бу технология биология факультети олимлари ва талабалари билан биргаликда амалиётга тадбиқ этилади. У ерда март ойида ЎзМУ нинг ташаббускор ёшлари салкам 2 гектар ерга экспремент тариқасида 8 турлаги мевали ва манзарали дарахтлар экишган.бугунга келиб бу кўчатларнинг барчаси кўкарган. Орол ва Оролбўйи муамммоси ЎзМУ ва Холон институти олдида турган бош масалалардан бири ҳисобланади. Ташриф доирасида эртага исроиллик тиббиёт соҳаси профессорлари , офтольмология буйича мутахассислар хайрия акцияси ўтказишади.

Бундан ташқари эртага ЎзМУда Холон технологиялар институти ақлли тенологияси-роботлар кўргазмаси ташкил этилади. Иккита робот ЎзМУ талабалари ихтиёрига берилади. Бир неча йиллардан буён ҳамкорликда фаолият олиб бораётган бу икки илм даргоҳи олим ва талабаларининг бу галги лойиҳалари қамровининг кенглиги ва ечимини кутаётган масалаларга тўғридан-тўғри ёндашуви билан аҳамиятлидир.


Эслатиб ўтамиз-бугунги кунда ЎзМУ –Холон қўшма факультетида 120 нафар йигит-қизларимиз таҳсил олишмоқда.Келаси ўқув йили улар ўқишни Исроилда давом эттирадилар. Бугунги кунда ЎзМУ чет элнинг 5 та университетлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

ЎзМУ ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari