Географ олимлар истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш йўлида




Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг  География ва табиий ресурслар факультетида 2019 йил 13-19 майда ЎЗБЕКИСТОН ВА РОССИЯДА ГЕОГРАФИЯ ФАНИ: УМУМИЙ МУАММОЛАР, ҲАМКОРЛИК ИМКОНИЯТЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛИ мавзуида ҳалқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бугун 14 майда анжуманнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Конференцияга 10 дан ортиқ  яқин ва узоқ ҳориж  мамлакатларидан олимлар иштирок этишди. Жумладан ҳалқаро илмий анжуманда Россиядан 48 та, шунингде Полшадан, Хитойдан, Қозоғистондан, Тожикистондан, Сербиядан, Грузия каби далатлардан таниқли олимлар ва мутахассислар ташриф буюрдилар. Конференция соат 10 00 да Тошкент шаҳар Ёшлар иттифоқи кичик залида бошланди.  ЎзМУ ректори профессор Авазжон Рахимович Марахимов кириш сўзи билан очиб бердилар ва ҳалқаро конференция  иштирокчиларни қизғин қутладилар. Конференцияда Шундан сўнг  Ўзбекистон География жамияти президенти вазифасини бажарувчи география фанлари доктори, профессор Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович, Россия ижтимоий географлар асоцацияси президенти, география фанлари доктори, профессор Дружинин Алексадр Георгиевич, Сербия География жамияти президенти, география фанлари доктори профессор Гнято Райко, Тбилиси давлат университетидан география фанлари доктори профессор Салкувазе Иосиф, Полша давлати Познан университетидан география фанлари доктори, профессор Стрыякевич Тадеуш, Тожикистон республикаси Душанбе шахридан география фанлари доктори, профессор Мухаббатов Холназар Мухабатович, Қозоғистон миллий  университети Алмата шахридан география фанлари доктори, профессор Кошим Асима Галимжан кизи  каби олимлар сўзга чиқдилар. Конференция иши илмий мунозаралар ва дўстона фикр алмашинувлар вазиятида ўз ишини давом эттирмоқда.  

 

М.Ж.Болтаев

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari