Спортчиларимиздан маҳорат дарслари




Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 март куни ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим вазифалар юзасидан қилган маърузаси ҳамда Президент томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг икки йўналиши бўйича (ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш) белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талабалари Олмазор туман 326-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. Унда мактаб ўқувчилари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга жалб қилиш ва олимпия ўйинлари таркибига киритилган таэквондо WTFни юртимизда янада ривожлантириш мақсадида кенг қамровли тадбир ва кўргазмали чиқишлар намойиш этди. Бу чиқишлар ўқувчиларни ушбу спорт турига бўлган қизиқишини янада ошириб, спорт машғулотлари томон етаклашига шубҳа йўқ.

 

 

Ғолибжон РАВШАНОВ,

                                                                                                                     Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ўқитувчиси 
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari