Педогог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида педогог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий марказида ижтимоий ходимлар учун қайта тайёрлаш курсларини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш мақсадида Колумбия университети (Нью-Йорк, АҚШ) мутахассислари ва ижтимоий иш йўналиши ўқитувчилари ҳамкорликда иш олиб бормоқда. 
Тўртинчи марта амалга оширилаётган бу ташрифнинг кадрларни қайта тайёрлашнинг модулли дастурига "Ижтимоий иш асослари", "Ижтимоий иш амалиётининг асослари", "Оилалар ва болалар билан ижтимоий иш амалиёти", "Болаларни ҳимоя қилиш", "Ногиронлиги бор инсонлар билан ижтимоий иш", "Оиладаги зўравонлик" мавзуларини қамраб олган.  
2019 йил 28-29 май кунлари Колумбия университети мутахассиси "Ижтимоий иш" йўналиши талабаларига "Комплекс жарохатларда  ижтимоий иш" мавзусида тренинг ўтказади. Тренинг якунида талабалар халқаро сертификат билан тақдирланади. 
2019 йил 3-8 июнь кунлари ушбу курсларнинг якуний босқичи амалга оширилади. Бу курс ЮНИСЕФнинг техник ёрдами билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан ташкил этилмоқдa.
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari