"ЎзМУ хабарлари" илмий журнали

"ЎзМУ хабарлари" илмий журнали

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Миллий университети муассислигидаги “ЎзМУ хабарлари” илмий журнали 1997 йилдан буён бир йилда тўрт марта 2014 йилдан йилига ўн марта чоп этилади. Журнал белгиланган графикка мувофиқ Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўйича бир йилда 6 та сони, аниқ фанлар йўналиши бўйича бир йилда 2 маротаба, Табиий фанлар йўналиши бўйича бир йилда 2 маротаба чоп этилади. Шартли босма табоғи 38-40. Адади 150-160 нусхани ташкил қилади. Мақолалар ўзбек, рус, инглиз тилларида берилади. “ЎзМУ хабарлари” журналининг Низоми Ўзбекистон Миллий университети кенгашида 2007 йил 5 февралда қабул қилинган.

Журнал 2014 йил 26 мартда Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот агентлиги томонидан қайта рўйхатдан ўтган. Журнал физика-математика, кимё, биология, геология-минералогия, қишлоқ хўжалиги, тарих, фалсафа, филология, география, педагогика, психология, социология фанлари фан доктори илмий даражасига талабгорларнинг диссертация ишлари илмий натижалари юзасидан илмий мақолалар эълон қилиниши зарур бўлган барча йўналишлар бўйича нашрлар рўйхатига киритилган. ISSN 2181-7324 рақамли халқаро сертификатини олган. Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси рақами – № 02-0071. Обуна индекси – 752074.

Журналда илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, ечимини кутаётган масалалар акс этган мақолалар, бошқа мамлакатлардаги фан ва техникага оид янгиликлар, университет ва бошқа ОТМларда ўтказиладиган конференциялар ва анжуманлар ҳақида ахборотлар, илмий хабарлар чоп этилади. Мақолаларда фаннинг долзарб муаммолари, ютуқ ва янгиликлари ҳамда бугун ҳал этилиши зарур бўлган масалалар қамраб олинади. 

Журнал электрон манзили: http://uzmuxabarlari.nuu.uz


 

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari