O'zMU » Universitet kengashi xabarnomasi » Universitet kengashi xabarnomasi: 2015 yil 30 sentabr 14-00

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Кенгаши аъзоси ________________________________ га

 

Х А Б А Р Н О М А

2015 йил 30 сентябр  соат 14-00 да   ЎзМУ Маданият саройининг кичик залида Университет Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлади.

 

К У Н        Т А Р Т И Б И :

 

1. Кадрлар масаласи: илмий унвонларга тавсиялар.

          (Проректор Б.С.Закиров)

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарор ва буйруқлари асосида Ўзбекистон Миллий университети вазифалари. 

          (Ректор  Ш.С.Сирожиддинов)

3. Илмий маъруза: “Фан ва таълим соҳасидаги хорижий тажрибалар ва ютуқлар”.

         (Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Р.Рахмонов, физика   факультети грант раҳбари А.Ходжаев, Биология-тупроқшунослик факультети грант раҳбари Р.Қулматов)

4. II-семестр якуний назоратлари ва Давлат Аттестацияси натижалари ҳамда талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари назорат тизимини кучайтириш, жорий, оралиқ ва якуний назоратларнинг мутаносиблиги мониторингини яратиш тўғрисида.

          (Проректор Б.С.Закиров, Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи в.б. М.Ж.Болтаев, факультетлар деканлари)

5. Иқтидорли талабаларни "ЎзМУстипендияси”га тавсия этиш.

          (Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор  Б.С.Закиров)

6. Ўқув-услубий мажмуалар ва Moodle тизимини жорий этиш ҳолати.

          (Проректор Р.Р.Хакимов)

7. Турли масалалар:

а) ЎзМУ Ахборот хизмати Низоми ва иш режасини ҳамда “Ўзбекистон Миллий университети” газетаси Низомининг янги таҳририни тасдиқлаш.

          (ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари Т.У.Эшбеков)

б) Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича маълумот.

          (Ҳуқуқшунос-маслаҳатчи Г.Ҳ.Яҳъяева)

в) Профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган ўқув адабиётларини
ЎзР ОЎМТВнинг Мувофиқлаштирувчи Кенгашига тавсия этиш тўғрисида.

          (Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи муовини Д.О.Толипов)

 г) "ZiyoNet"  ахборот  таълим  тармоғига  электрон  ресурсларни топшириш хусусида.

          (Ахборот ресурс маркази директори И.Л.Кислицина) 

 

Илмий котиб                    М.А.Султонова