O'zMU » Universitet kengashi xabarnomasi » Universitet kengashi xabarnomasi: 2014 yil 29 may

Х А Б А Р Н О М А

 

2014 йил   29  май   соат  14-00  да   ЎзМУ Маданият саройининг кичик залида Университет Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлади.

  К У Н        Т А Р Т И Б И :

 

1. Ўзбекистон Миллий университети ўқув жараёнини такомиллаштириш, таълим сифатини янада ошириш, илмий салоҳият ва университетнинг халқаро нуфузини янада кўтариш чора-тадбирларини излаш ҳамда ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш мақсадида тузилган Ишчи гуруҳлар маълумотлари.

         Маърузачи: Ишчи гуруҳлар раислари Ш.Сирожиддинов, Б.Шоимқулов

 

2. ЎзР қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари, фармоишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати қарорлари, буйруқ ва модемномалари, университет ички буйруқлари ва Кенгаш қарорларининг бажарилиши тўғрисида.

         Маърузачи: Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Ж.Худойбердиев

 

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 278-сонли қарорини Ўқув-услубий бошқарма ва факультетлардаги ижроси хусусида.

         Маърузачи: Минтақавий марказ директори Ф.Эсанбобоев

 

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 16 мартдаги “Иккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 70-сонли қарорини Таъминот бўлимидаги ижроси хусусида.

         Маърузачи: Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Ж.Худойбердиев

 

5. Турли масалалар:

а) Геология, ҳуқуқшунослик ва фалсафа факультетларидаги айрим кафедраларни бирлаштириш тўғрисида.

          Маърузачи: Геология, ҳуқуқшунослик ва фалсафа факультетлари деканлари

б) Фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатлари билан ишлаш бўйича маълумот.

          Маърузачи: хуқуқшунос-маслаҳатчи Г.Яҳъяева

в) Профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган ўқув адабиётларини ЎзР ОЎМТВнинг Мувофиқлаштирувчи Кенгашига тавсия этиш тўғрисида.

          Маърузачи: Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи муовини  Д.Толипов

г) "ZiyoNet"  ахборот  таълим  тармоғига  электрон  ресурсларни топшириш хусусида.

          Маърузачи: Ахборот ресурс маркази директори И.Кислицина

 

 

Илмий котиб                         М.Султонова