O'zMU » Universitet kengashi xabarnomasi » Universitet kengashi xabarnomasi: 2015 yil 25 fevral soat 14-00 da

К У Н        Т А Р Т И Б И :

1.Кадрлар масаласи: илмий унвонларга тавсиялар.

        Ахборот берувчи: Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор Ш.С.Сирожиддинов
2. 2015 йил 16 январь куни Вазирлар Маҳкамасидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил якунларига бағишланган ҳамда 
23 январдаги ЎзР Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисларидаги маърузаларидан келиб чиқиб университет олдида турган устувор вазифалар тўғрисида.

        Маърузачи: Сиёсий фанлар доктори, профессор А.Г.Мўминов

3. ЎзР Президентининг 2011 йил 23 февралдаги “2011-2015 йилларда ахборот-коммуникаци технологиялари базасида ахборот кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари хизмат сифатини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-1487 сонли Қарорининг ижроси хусусида.

        Маърузачи: Назорат гуруҳи раиси, проректор Б.С.Закиров

4. ЎзМУ қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази билан университетнинг Кимё, Физика, Биология-тупроқшунослик факультетлари ўртасида 
илмий-тадқиқот ва кадрлар тайёрлаш бўйича 2015 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ҳамда Юқори молекуляр бирикмалар бўйича Муаммовий Кенгаш тўғрисидаги Низом лойиҳасининг муҳокамаси.

        Маърузачи: ЎзМУ қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази директори академик С.Ш.Рашидова

5. Катта илмий ходим-изланувчилар фаолияти мониторинги ва аттестацияси натижалари бўйича ҳисобот.

        Маърузачи: Илмий ишлар бўйича проректор в.б. Р.Р.Хакимов

6. I-семестр якуний назоратларининг таҳлилий натижалари.

        Маърузачи: Ўқув-усубий бошқарма бошлиғи А.С.Шарипов

7. Магистрантларнинг I-семестрдаги фаолияти ҳақида.

        Маърузачи: Магистратура бўлими бошлиғи А.Н.Тўрабаев

8. Университет талабалар турар жойларида олиб борилаётган ишлар ва Талабалар Кенгаши фаолияти хақида.

        Маърузачи: Талабалар турар жойлари дирекцияси директори в.б. И.Т.Эшманов, Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи Қ.А.Абдурахимов

9. Турли масалалар:

а) ЎзМУ қошидаги Улуғбек номли физика ва астрономия бўйича ЮНЕСКО кафедрасининг янги мудирини тасдиқлаш тўғрисида.

         Маърузачи: проректор Р.Р.Ҳакимов

б)  Фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатлари билан ишлаш бўйича маълумот.

         Маърузачи: ҳуқуқшунос-маслаҳатчи Г.Ҳ.Яҳъяева

в) Профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган ўқув адабиётларини 
ЎзР ОЎМТВнинг Мувофиқлаштирувчи Кенгашига тавсия этиш тўғрисида.

        Маърузачи: Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи муовини Д.О.Толипов

 

 

Илмий котиб                         М.А.Султонова