O'zMU » Universitet kengashi xabarnomasi » universitet-kengashi-2013-yil-28-oktyabr-soat-14-00-da

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Кенгаши аъзоси ________________________________ га

 

Х А Б А Р Н О М А

2015 йил 28 октябр  соат 14-00 да   ЎзМУ Маданият саройининг кичик залида Университет Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлади.

 

К У Н        Т А Р Т И Б И :


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарор ва буйруқлари асосида

        Ўзбекистон Миллий университети вазифалари.      (Ректор  Ш.С.Сирожиддинов)

 

2. ЎзР ОЎМТВнинг 2015 йил 15 октябрдаги 399-сонли буйруғи муҳокамаси.

          (ЎУБ бошлиғи муовини Д.О.Толипов)

 

3. Ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларни жорий этишни ташкил қилиш истиқбол режаси асосида олиб борилаётган ишларнинг назорат тизимини кучайтириш (электрон          таълим тизимида эришилган ютуқлар).

          (Проректор Р.Р.Хакимов)

 

4. Халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, доимий равишда чет эл инвестицияларини университетга киритиш ишларини ривожлантириш тўғрисида.

          (Илмий ишлар бўйича проректор  А.Х.Хаитбаев, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Р.Раҳмонов)

 

5. Битирувчи-мутахассисларнинг ишга жойлашганлик ҳолати тўғрисида.

          (Маркетинг бўлими бошлиғи А.Қ.Исмадиёров, факультетлар деканлари)

 

6. Талаба-ёшлар орасида спорт-соғломлаштириш ишларини ривожлантириш, уларни маънавий ва жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

         (Жисмоний тарбия кафедраси мудири Т.Э.Набиев)

 

7. Турли масалалар:

    а) Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича маълумот.

          (Ҳуқуқшунос-маслаҳатчи Г.Ҳ.Яҳъяева)

    б) Профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган ўқув адабиётларини ЎзР ОЎМТВнинг Мувофиқлаштирувчи Кенгашига тавсия этиш тўғрисида.

          (Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи муовини Д.О.Толипов)

 

Илмий котиб                         М.А.Султонова