Mirzo Ulug`bek nomidagi O`zbekiston Milliy universiteti 105 yoshda!

Ўзбекистон Миллий университетида хотин-қизларни қўллаб қувватлаш

Ҳозирги кунда университетда 14171 нафар талаба-қизлар таҳсил олади.  50 нафар университетда таҳсил олаётган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ муҳтож ёлғиз аёллар ҳисобланган талаба-қизларга  2021-2022 ўқув йили учун университет томонидан контракт пули тўлаб берилди.

      Университет раҳбарияти ташаббуси билан 57 нафар талаба-қизларнинг кантракт тўловлари ўзи доимий истиқомат қиладиган вилоят хокимликлари томонидан тўлаб берилиши бўйича келишуввлар олиб борилди ва ҳокимликлар томонилан контракт тўловлари тўланишига  кўмаклашилди.

        32 нафар университетда таҳсил олаётган, кам таъминланган талаба қизларни доимий иш билан таъминланишга ёрдам берилди.

Хотин-қизларни қўллаб-қуватлаш мақсадида берилган тавсиянома билан олий таълим муассасаларига ажиратилган қўшимча Давлат гранти асосида 95 нафар хотин-қизлар Ўзбекистон Миллий университетига талабаликга қабул қилинди.

Университетда давлат гранти асосида таҳсил олётган ва ўқув-семестри мобайнида барча фанларни “аъло” баҳога тамомлаган  95 нафар талаба-қизлар  базавий стипендиянинг 50% миқдорида моддий рағбатлантирилди.

Университетга қарашли талабалар турар жойларида жами 4800 нафарга яқин талабалар яшайди, шулардан 2703 нафари талаба-қизларни ташкил қилади. 

Университетда фаолият кўрсатаётган аёл профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабала қизларни доимий равишда университет Касаба уюшмаси билан биргаликда юртимизнинг туристик шаҳарлари (Самарқанд, Бухоро, Хива) га саёҳатлар домий равишда ташкил этилмоқда.

Шунингдек, 2021 йилда университет Касаба уюшмаси томонидан 50 нафар аёл профессор-ўқитувчилар ва ходимларни меҳнат таътили вақтида ўз саломатлигини тиклаш мақсадида дам олиш масканларига имтиёзли йўлланмалар мунтазам берилда. Университет хотин-қизлари ва талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортга кенг жалб этиш мақсадида спорт турининг воллейбол, стол тенниси, баскетбол ва енгил атлетика турлари бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда.

Университетда таҳсил олётган «Аёллар дафтари»га кирган талаба-қизлар билан манзилли ишлаш, масъул идора ва тегишли давлат ташкилотлари билан биргаликда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз хотин-қизлар муаммоларини аниқлаш ва уларга амалий ёрдам беришга кўмаклашилди.

Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олишга амалий ёрдам кўрсатилди.

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш мақсадида университетда таҳсил олётган талаба-қизлар учун “Спорт маликаси” махсус стипендиясини жорий қилинди.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган талаба-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия кўргазмалари ўтказилди.

Талаба-қизларни ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида университет талаба-қизлари учун «Маърифатли аёл» махсус кўкрак нишонини жорий қилинди ва келгусида мазкур нишон номзодларини саралаш талаблари ишлаб чиқилди.

Университет аёл профессор-ўқитувчилар, ҳодимлар ва талаба-қизларни саломатлигини асраш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика онкология илмий маркази, Тошкент шаҳар Силга қарши курашиш диспансери ва Республика қон қуйиш илмий текшириш институти билан ҳамкорлик йўлга қуйилди.

Ижтимоий аҳволи ва  турмуш шароити оғир оилада тарбияланувчи университетда таҳсил оладиган талаба-қизлар билан мунтазам равишда профилактик ва психологик суҳбатлар олиб бориш ва уларни маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйилди.

Халқаро бўлим