15 faculties. 80 chairs. 16 joint education programs. Number of students 30,000+. The number of professors and teachers is 2000+. The number of graduates is 200,000+.

Ош Давлат университети талабалари ЎзМУда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар академик алмашинуви доирасида алоқаларни ривожлантириш борасида Хорижий талабалар билан ишлаш бўлими томонидан кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Қирғизистон Республикасининг Ош Давлат университети 20 нафар талабалари, жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб 1 ой давомида Ўзбекистон Миллий университетининг турли факултетларида стажировка ўташ учун ташриф буюришди.
Таништирув тадбирлари давомида ОшДУ талабаларига университетда таълим, факултетлар, ўқиш ва ётоқхонада яшаш тартиблари ҳақида маълумот берилди.

ЎзМУ Ахборот хизмати