Гуманитар йўналишлари бўйича чет тиллари кафедраси

1991 йил октябрь ойида Тошкент Давлат Университетида  факультетлараро барча кафедраларни бирлаштирувчи махсус Тиллар  Маркази ташкил этилди. Мазкур марказ 1999 йилнинг июнь ойида Тиллар марказига айлантирилди. Бу дарвда тиллар маркази директори этиб  Исакова Равшана Каримджановна тайинланди.

2008 йилнинг 1 мартидан эътиборан Тиллар маркази Хорижий филология факультети таркибига киритилди ва табиий йўналишлар бўйича чет тиллар кафедраси, ҳамда Ижтимоий гуманитар йўналишлар бўйича чет тиллар кафедраси деб номланди. Табиий йўналишлар бўйича чет тиллар кафедрасини доцент Қосимова Мавлуда Ҳалимовна, Ижтимоий гуманитар йўналишлар бўйича чет тиллар кафедрасининг доцент Ширинова  Раима Хакимовна бошқарди.

2014 йил 25 сентябр ЎзМУ илмий кенгашининг №01-362 сонли қарорига асосан Табиий йўналишлар бўйича чет тиллар кафедраси, ҳамда Ижтимоий гуманитар йўналишлари бўйича чет тиллар кафедраси бирлаштирилиб, “Инглиз тили” кафедраси деб номланди. Кафедра мудири лавозимига доцент С.Р.Бабаева тайинланди.


2018 йил 4 сентябрьдан кафедра 2та кафедрага: гуманитар йўналишлар бўйича чет тиллар кафедраси, ҳамда таббий йўналишлар бўйича чте тиллар кафедрасига бўлинди. Таббий йўналишлар бўйича чет тиллар кафедрасини Раҳимова Г., гуманитра йўналишлар бўйича чет тиллар кафедрасинин ф.ф.н., доц. С.Р. Бабаева бошқариб келмоқдалар. Ҳозирги кунда кафедра асосий штатда 15 та профессор-ўқитувчи ва 3та таянч докторант фаолият олиб бормоқда.

 

Ф.И.Ш.

Лавозими

Илмий унвони

Илмий даражаси

1

Бабаева  Салима Рузиевна  

Кафедра мудири

Доцент

ф.ф.н.

2

Болибекова Мавжуда Мардиевна

-

PhD., в.б. доц

 

3

Шамуратова Гулистон Юлдашевна

Ўқитувчи

 

 

4

Рахимова Мухайё Акмаловна

Катта ўқитувчи

 

 

5

Алимова Хилола Рустамовна

Катта ўқитувчи

 

 

6

Назарова Озода Шавкатовна

Ўқитувчи

 

 

7

Элмуратова Нафиса Хажибаевна

Катта ўқитувчи

 

 

8

Жалолова Шаҳноза Мухамеджановна

-

PhD., в.б. доц

 

9

Мусаева Гавҳар Исламовна

Ўқитувчи

 

 

10

Рахимова  Нигора Полвонназировна

Катта ўқитувчи

 

 

11

Атаева Турсуной Каримовна

Ўқитувчи

 

 

12

Мирсагатова Покиза Аваз қизи

Ўқитувчи

 

 

13

Зоиров Алишер Абдугаппорович

Катта ўқитувчи

 

 

14

Мўминова Мухтасар Одилжон қизи

Ўқитувчи

 

 

15

Тошпулатова Ширин Зиёвуддин қизи

Ўқитувчи

 

 

 16

Бўриева Умида Абдумўминовна

Катта ўқитувчи (таянч докторант)

 

 

 17

Рахмонова Азиза

Катта ўқитувчи (таянч докторант)

 

 

 18

Ўролов Озод

Катта ўқитувчи (таянч докторант)

 

 

 

Кафедранинг илмий тадқиқот соҳасида эришган ютуқлари:

Кафедрада  жорий йилда  ЎзМУ Кенгашида тасдиқланган  “ Тил ва адабиётни қиёсий тадқиқ қилиш “Инглиз ва ўзбек тиллари мисолида” мавзуси бўйича илмий тадқиқот фаолиятлари олиб борилди.

Кафедра ўқитувчилари Болибекова М.М., Жалолова Ш.М., Рахимова Н.П.,, 10.00.06 -Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик  (PhD) ихтисослиги бўйича докторлик диссертацияси устида илмий изланишлар олиб бормоқдалар.

Жорий йилнинг12 апрелда  кафедра катта ўқитувчилари  Жалолова Ш.М., 26 апрелда, Болибекова М.М. “Кесим ва гапнинг ўзбек ва инглиз тилларидаги лингвистик талқини”  мавзусидаги диссертация ҳимоясини қилишди ҳамда  2019 йил 31 майда  филология фанлари бўйича  фалсафа доктори  (PhD) даражасини олишди.

         Кафедра катта ўқитувчиси Бўриева У.А. хорижий филология факультети қиёсий тилшунослик кафедрасига  таянч докторант бўлиб  2019 йил 4 январь  ўқишга кирди.   Кафедра катта ўқитувчиси илмий тадқиқот ишларини олиб бориш учун  Рахимова Н.П.  филология  фанлари доктори  Эргашева Г.И. ҳамда Муминова М. филология фанлари доктори проф. Сиддикова И.А.ни   илмий раҳбар этиб танлади.

        

Кафедранинг профессор-ўқитувчиларини малака ошириш курслари, чет эл стажировкаси ва грантларда қатнашганлиги:

- Кафедра мудири доц. Бабаева С.Р. Европа иттифоқи Erasmus  дастури доирасида қўлга киритилган  UNICAC –Ўрта Осиё ва Хитой  университетлари орасида билим айирбошлаш бўйича  университет илмий жамоаси  аъзоси бўлди.

- Кафедра ўқитувчилари Нигматова Ш. ва Рахимова Н. 2018 йил  20 августдан  31 августгача  NURSLING-561742-EPP-1-2015-PT-EPPKA2CBHE-SP Миллий квалификация тизими: квалификацияни ривожлантириш ва тан олиш бўйича йўриқнома лойиҳаси бўйича Греция давлатининг Патра университетида ёзги семинарда иштирок этишди  ҳамда сертификатлар  олишди.

- Шамуратова Г.Ю. ва Зоиров А.А. Германиянинг Гёте университети билан тузилган грант шартномасини қўлга киритдилар ва 12-29июнь кунлари Германияда бўлиб ўтган семинар тренингда иштирок этиб малакаларини оширдилар.

- Кафедранинг ўқитувчилари Бўриева У.А., Мўминова М.О. ва Ташпулатова Ш.З.лар IELTS имтихонларини топшириб, сертификатларга эга бўлдилар.

- Катта ўқитувчи Алимова Х.Р. ва Назарова О.Ш. Тест Маркази томонидан ташкил этилган CEFR В2 даражадаги имтиҳонларни топшириб, 15%лик устама ҳаққа эга бўлдилар.

- Кафедра ва British Council ўртасида тузилган шартномага асосан кафедранинг профессор-ўқитувчилари С.Р. Бабаева, Х.Р. Алимова ва П.А. Мирсагатова, шунингдек иқтисодиёт факультетининг 1курс экспериментал гуруҳ талабалари APTIS имтихонини топширдилар ва сертификатларга эга бўлдилар.

 

Кафедранинг ҳамкорлик алоқалари:

Гуманитар йўналишлар бўйича чет тиллар кафедраси  Олий ҳарбий божхона институти ва  196 умумтаълим мактаби билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

2018 йил 28 август  № 1  сонли кафедра мажлисида олий таълим, фан  ва ишлаб чиқаришнинг инновацион корпоратив  ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган режаси муҳокама қилинди ва кафедра мажлисида тасдиқланди.

Ҳар ой мактаб ўқитувчилари ва университетга кирмоқчи бўлган ўқувчилар билан биргаликда семинар тренинглар ўтказилди. Олий ҳарбий божхона институтида бўлиб ўтган семинар тренинг ва давлат имтихонларида иштирок этилди.

Кафедра професор-ўқитувчилари 5та ташаббус бўйича талабалар билан бевосита ишлар олиб боришган. Талабаларда миллийлик ғоясини уйғотиш ва уларни бўш вақтини мароқли этказишда ўз хиссаларини қўшишган.

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari