Ўзбек филологияси кафедраси

Кафедра 2018 йил сентябрь ойида Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ва университет ректори буйруғига мувофиқ ташкил этилган. Кафедра университет таълим тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган Ўзбек ва рус тиллари кафедралари негизида ташкил этилди. Кафедрани ф.ф.н., доцент М.Абдураҳманова бошқариб келмоқда. Кафедрада 4 нафар фан доктори, 2 нафар фан номзоди, 4 нафар катта ўқитувчи ва 3 нафар ўқитувчи  фаолият олиб бормоқда. Кафедра айни номланишда бўлмаса-да, 1918 йилдан Миллий университет таркибида фаолият юритмоқда. Кафедрада ўқитиладиган таълим йўналишининг асосчиси Абдурауф Фитрат ҳисобланади. Ўтган йиллар давомида факультетда Ғ.Каримов, С.Долимов, А.Ғуломов каби буюк олимлар фаолият юритган. Ўзбекистон Қаҳрамонлари Саид Аҳмад, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Озод Шарафиддинов, Суйима Ғаниева кабилар айни факулътетнинг битирувчиларидир. Шу билан бирга факультет М.Қўшжонов, А.Ҳожиев, Б.Назаров  ва бошқа академикларни етиштириб чиқарган. 2018 йил сентябрь ойидан 5120101-Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш қайтадан йўлга қўйилди ва ҳозирча Хорижий филология факультети таркибига киритилди.



Кафедранинг асосий илмий йўналиши:“Бадиий матн ва унинг лисоний-адабий таҳлили”. Айни вақтда кафедрада 10.00.11. – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси ихтисослиги бўйича таянч докторантура мавжуд. Кафедранинг илмий салоҳияти йилдан

йилга ортиб бормоқда. Жумладан, профессорлар Р.Сайфуллаева, Ҳ.Болтабоев, Ш.Турдимов, З.Холмонова ва доцентлар М.Абдураҳмонова, Д.Фаттоҳова ҳамда катта ўқитувчилар У.Холмуҳамедова, Н.Бекмухамедова, Н.Инагамова, Н.Эгамбердиева, Ш.Хожиевалар кафедранинг илмий-педагогик фаолиятида иштирок этмоқдалар.

Бугунги кунда кафедрада Ўзбек филологияси бакалавриат таълим йўналиши мутахассислар тайёрланмоқда. Шу билан бирга кафедра аъзолари университетнинг барча факультетларида Ўзбек тили фанидан машғулотлар олиб бормоқда.

2019–2020 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига қабул этиладиган талабалар сонини ошириш, Адабиётшунослик (Ўзбек адабиёти) ва Лингвистика (Ўзбек тили) магистратура мутахассисликлари очиш режалаштирилган. 



Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari