NICOPA

NICOPA: аниқ қишлоқ хўжалиги учун янги ва инновацион курслар

Лойиҳа давомийлиги: 3 йил (15.11.2018-14.11.2021)

Лойиҳа бюджети:  999.847,- EUR 

NICOPA лойиҳасининг асосий мақсади аниқ қишлоқ хўжалигида Географик ахборот тизими (ГИС), BigData, масофавий зондлаш каби янги технологияларни қўллаган ҳолда ўқув дастурларини модернизация қилишдан иборат.

Инновацион ўқув дастурларини синовдан ўтказиш ва натижаларни тарқатиш бўйича белгиланган тадбирлар:

• Таълим дастурлари бўйича мавжуд ўқув дастурларини таҳлил қилиш ва янгилаш

• соҳадаги янги ютуқлар, меҳнат бозори талаблари ва Болония жараёни бўйича янги сертификатланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш

Лойиҳадан  кутилаётган натижалар:

·        Аниқ қишлоқ хўжалигида мавжуд жорий ўқув дастурларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш

·        Янги ўқув технологияларидан фойдаланишни ўз ичига оладиган, жумладан, бакалавриат ва магистрлик ўқув режалари бўйича ўқув стратегияси ва кўрсатмаларига оид келишув

·        Инновацион таълим воситаларини ўз ичига олган янги ўқув дастурлари ва трансферли модуллар тўплами

·        Болония талабларига ва амалга оширилаётган ўзгаришларга мувофиқ аниқ қишлоқ хўжалигидаги жорий (бакалавтратура ва магистратура) ўқув режа ва дастурларини янгилаш

·        ECTS ни ўз ичига олган янги амалиётга йўналтирилган  трансферли ўқув дастурлари ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш ва аккредитациядан ўтказиш.

·        ҳамкор-давлат олий таълим муассасаларини меҳнат бозори билан алоқасини кучайтириш. Инновацион ўқув жиҳозлари билан бир қаторда: PAL жиҳозланган ўқув лабораторияси, VCR синфи, аниқ қишлоқ хўжалигини юритиш учун PASO хизмат кўрсатиш бўлими.

Ҳамкорлар

NICOPA консорциумини 16 ҳамкор ташкилот ташкил этади. Ҳамкорларнинг тажриба, кўникмалари ва ишбилармонликлари лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишига асос бўлади.


Ҳамкор

Ташкилот номи

Акроним

Шаҳар / Мамлакат

P1

Сакен Сейфуллин номидаги Қозоғистон агротехника университети

КазАТУ (Координатор)

Остана / Қозоғистон

P2

Берлинтехника университети

TUB

Берлин/Германия

P3

Пловдив  қишлоқ хўжалик университети

AU

Пловдив, Болгария

P4

Чехия агротехника университети

ČZU

Прага, Чехия

P5

Космик технологиларни бошқаришваинженеринг консалтинг  бюроси (ЕCM space technologies GmbH)

ECM

Берлин/Германия

P6

 Шокана Уалиханова номидаги Кокчетов давлат университет

КДУ

Кокчетов / Қозоғистон

P7

М. Козыбаев нимидаги Шимолий Қозоғистон давлат университети

ШҚДУ

Петропавловск / Қозоғистон

P8

С. А. Ниязов номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалиги университети

ТҚХУ

Ашхобод / Туркманистон

P9

Туркманистон давлат архитектура-қурилиш институти

ТДАҚИ

Ашхобод / Туркманистон

P10

Туркманистон қишлоқ хўжалиги институти

ТҚХИ

Дашовуз / Туркманистон

P11

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

ЎзМУ

Тошкент / Ўзбекистон

P12

Мухаммад аль-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

ТАТУ

Тошкент / Ўзбекистон

P13

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

ТИҚХММИ

Тошкент / Ўзбекистон

P14

Илм ва фан вазирлиги

Остана / Қозоғистон

P15

ГТаълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Тошкент / Ўзбекистон

P16

Туркманистон таълим вазирлиги

Ашхобод / Туркманистон


Лойиҳа органиграммаси




Қўшимча маълумот олиш учун ушбу ҳаволани босинг. 



Халқаро лойиҳа ва грантлар
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari