Жанубий Корея билан меморандум имзоланди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (кейинги жумлаларда ЎзМУ) ва Маълумотларни Узатиш Тадқиқот Маркази (кейинги жумлаларда МУТМ) ўртасида профессор ўқитувчиларни хорижда малакасини ошириш,   ёшларни доктарантура ва магистратурада ўқишларини ташкиллаштириш ва кооператив тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида ўзаро алмашув меморандум имзоланди.   Уларнинг ўзаро манфаатларини кенгайтириш мақсадида ҳар иккала томон ҳам қуйидагиларни келишиб олдилар:  

  • IOT, Big Data, Аналитика ва транспорт инфратузилмасини моделлаштириш ва оптималлаштириш,туризм ва жамоат хавфсизлиги соҳаларида қўшма тадқиқотлар ўтказиш 
  • Докторантлар алмашинувида ҳамкорлик ва докторлик диссертациясини биргаликда ёзиш 
  • Сертификат курслари,   конференциялар ва симпозиум каби академик ва илмий соҳаларда қўшма қўшимча машғулотлар ўтказиш 
  • Ҳамкорликда тадқиқот лойиҳаларини ўтказиш
  • Ҳамкорликда академик ва илмий нашрлар ташкиллаштириш 
  • Илмий педагогик кадрларни алмашиш  
  • Илмий адабиётлар ва илмий ҳужжатлар алмашиш 
  • Юқорида кўрсатилган соҳаларда янги интеллектуал мулкни яратиш ва ҳимоя қилиш.   

Ушбу МОУ доирасида амалга ошириладиган ҳар бир фаолият учун ҳамкорлик шартлари ушбу фаолият бошлангунга қадар икки томон ҳам ёзма равишда келишиб олинади.Бундай битим ушбу МОУга иловани ташкил қилади.   

Барча фаолият ЎзМУ ВА МУТМ қоидалари ва сиёсатларига мувофиқ бўлиши ҳамкорлик шартлари таркибига киради. Ушбу меморандумни ҳар иккала томон маъқуллагандан сўнг беш йил мобайнида амал қилади. Муддатнинг охирги йилида автоматик равишда яна беш йил муддатга узайтирилади.  

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
15500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari