“Маиший қаттиқ чиқиндиларни маҳаллий ёввойи популяция ёмғир чувалчанглари вермикультивация услубида қайта ишлаш ва деградацияга учраган тупроқлар унумдорлигини оширишда қўллаш” мавзусидаги лойихаси

Биология факультети Тупроқшунослик кафедраси 2015-2017 йилларда амалий А-7-66 рақамли “Маиший қаттиқ чиқиндиларни маҳаллий ёввойи популяция ёмғир чувалчанглари вермикультивация услубида қайта ишлаш ва деградацияга учраган тупроқлар унумдорлигини оширишда қўллаш” мавзусидаги лойихаси доирасида Мирзо Улғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университет Ботаника ўқув-илмий тажриба даласида ишлар олиб борилган Биоорганик ўғит “Универсал” олинган уни Тошкент вилояти ҳамда Жиззах вилоятлари далаларига қўлланилган.
- Тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича олинган маълумотлар фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ерларида фойдаланилди.
- Вермикультивация технологияси қисқа вақт ичида қишлоқ хўжалик ва қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаб беради.
- Вермикультивация жараёнида олинган ёмғир чувалчанглар биомассаси паррандачилик ва балиқчиликда юқори оқсилли ем сифатида ва томорқалар учун вермикомпост ўғити сифатида самарали фойдаланилади.
- Экологик хавфсиз ва соф махсулот, ресурстежамкор технология.
- Технология қишлоқ хўжалик экинларини хосилдорлигини ошириш ва тупроқ хоссаларининг яхшилаш, табиат мухофазаловчи ҳамда ресурстежамкор. Биоорганик ўғит қишлоқ хўжалиги экинларини ҳосилдорлигини оширишда, бегона ўтларини камайтиришда, тупроқнинг биологик фаоллиги, агрокимёвий, сув-физик хоссаларини оптималлаштиришда, гумуснинг сифат ва миқдорини яхшилашда, қишлоқ хўжалик экинларини макро - микро элементлар билан таъминлашда ишлатилади.
- “Маиший қаттиқ чиқиндиларни вермикультивация услубида қайта ишлаш ва деградацияга учраган тупроқлар унумдорлигини оширишда қўллаш” Тавсиянома 2017 йил чоп этилган.
- Қорақалпоқ тилида “Turmíslíq qаttí shíǵíndílаrdí vеrmikultivаciyalíq usíldа qаytа islеw hám dеgrаdаciyaǵа ushírаǵаn tоpírаqlаrdíń ónimdаrlíǵín аrttíríwdа qоllаníw” 2020 йил чоп этилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк консультатив маркази” давлат унитар корхонаси 05.04.2018 йил Гувохнома IP-CENTER №000753 Гафурова Л.А, О.Эргашева, Н.Аскарходжаев, А.Рахматуллаев “Маиший қаттиқ чиқиндиларни маҳаллий ёввойи популяция ёмғир чувалчанглари вермикультивация услубида қайта ишлаш ва деградацияга учраган тупроқлар унумдорлигини оширишда қўллаш”.
2015-2020 йилларда Республика InnoWeek ва худудий инновацион ярмаркаларда Ишланмалар билан қатнашиб Сертификатлар билан тақдирланганмиз.
2016 йил Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида фермер хўжалигида «Тупроқлар унумдорлигини оширишда янги агробиотехнологиялар» мавзусидаги «фермер куни» ўтказилган.





O‘zMU Axborot xizmati