Mirzo Ulug`bek nomidagi O`zbekiston Milliy universiteti 105 yoshda!

«Ўзбекистон ривожланиш йўлида: қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш» мавзусидаги II Миллий қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат тадқиқотлари форуми 1-2 июнь кунлари ўтказилди.

Форум 2021 йил 1-2 июнь кунлари «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ўтказилди. Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида илмий тадқиқотларнинг ижобий таъсирини ошириш мақсадида жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари мамлакатдаги аграр озиқ-овқат сектори илмий ва амалий ҳамжамияти вакиллари иштирокида «Ўзбекистон ривожланиш йўлида: қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш» мавзусидаги II Миллий қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат тадқиқотлари форуми бўлиб ўтмоқда

Ушбу Форум ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази (AKIS) ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) томонидан Европа Иттифоқи (ЕИ), БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), ЕИ ASK Facilty дастури ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД)нинг молиявий ва техник кўмаги билан ташкил этилди.

II Миллий форумнинг очилиш маросимида ЎзР Олий Мажлис Сенати, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ISCAD, AKIS, ФАО, БМТТД ташкилотларидан юқори мартабали меҳмонлар ўз нутқлари билан иштирок этди.

Аграр секторнинг илмий-тадқиқот ва бошқарув институтларининг 100 дан зиёд вакиллари иштирокидаги Форум секторга келгуси тадқиқот дастурлари ва лойиҳалари учун янада мувофиқлашган муҳит зарурлигини кўрсатди. Форум якунида 3 стратегик йўналишдан иборат янги Миллий қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат илмий тадқиқот дастурини (НАРП) ишлаб чиқиш ташаббуси билдирилган.

Миллий қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат илмий тадқиқот дастурининг таркибий тузилмаси, мувофиқлаштириш, амалга ошириш ва молиялаштириш механизмлари тўғрисида Резолюция билан проф. Л.Гафурова ва д-р А.Каримов форум иштирокчиларини таништирдилар.

OʼzMU Аxborot xizmati