"Эл-юрт умиди"

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендианти Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий универстети География ва табиий ресурслар факультети Табиий география кафедраси мудири, г.ф.н., доц. Миракмалов Мирали Туронбоевичнинг 2019 йил 1 октябрдан 31 октябргача М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университети География факультети Табиий география ва ланшафтшунослик кафедраси негизида малака оширишганлиги ҳақида маълумот.

 М.Т.Миракмалов М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университети География факультети Табиий география ва ланшафтшунослик кафедрасига 2019 йил 1 октябрда етиб келди ва кафедранинг 1 октябрь куни мажлисида тингловчининг малака ошириш дастури ва шахсий иш режа тасдиқланди.Тасдиқланган дастурга мувофиқ, малака оширишнинг биринчи ҳафтасида кафедранинг ўқув, ўқув-методик ва илмий-тадқиқот ишлари билан танишиш режалаштирилган эди. Мазкур ишлар билан кафедранинг ўқув ишлари бўйича масъули проф.А.В.Хорошев, илмий-тадқиқот ишлари билан эса кафедранинг етакчи илмий ходими В.А.Низовцев таништирди. Кафедрада ўқув жараёнининг ташкил этилиши, ўқув фанлари ва уларнинг методик таъминланганлиги билан танишди. 

М.Т.Миракмалов кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчилари – акад.К.Н.Дьяконов, проф. А.В.Хорошев, И.В.Мироненко, доц. И.А.Авессаломова, проф. А.Ю.Ретеюм, доц. А.Н.Иванов,доц. В.А.Низовцев ва бошқаларнинг, шу билан бирга бошқа кафедралар – ландшафтлар геокимёси ва геофизикаси кафедраси мудири акад.Н.С.Касимов ва жаҳон табиий географияси ва геоэкология кафедраси мудири доц.Н.Н.Алексееванинг дарсларини кузатди.

Малака ошириш дастурининг иккинчи ҳафтасида МДУ табиий география ва ландшафтшунослик кафедрасида ўқув-дала амалиётларининг ташкил қилиниши, ўтказилиши ва амалиёт ҳисоботларининг қабул қилиниши билан боғлиқ ишлар билан танишди. Ушбу ишлар билан амалиёт раҳбарларидан бири, кафедранинг ўқув-дала амалиётларига масъул И.В.Мироненко таништирди. 

Кафедрада илмий тадқиқот ишлари, жумладан, маблағ билан таъминланган мавзулар юзасидан кафедранинг илмий ишлари бўйича масъул, етакчи илмий ходими В.А.Низовцев танштирди.

Кафедрада лаборатория мавжуд бўлиб, ундаги асосб-ускуналар ва жиҳозлар, уларнинг ишлаш принципи, лабораториядан ўқув жараёнида фойдаланиш билан кафедра профессори В.В.Сисуев ва муҳандис Б.П.Шевченко таништирди. 

Булардан ташқари, кафедра мажлисларида иштирок этди, бинобарин, 2019 йил 15 октябрдаги мажлисида иштирок этиб, малака оширишдан кўзда тутилган мақсад, вазифалар, малака ошириш режаси ва олиб борилаётган ишлар, шунингдек, Миллий университет, факультет ва кафедра ҳақида қисқача маълумотнома берилди. Шунингдек, кафедранинг 2019 йил 8 октябрида ўтказилган “Ландшафт планлаштириш” ва 15 октябрда ўтказилган “Ландшафт” илмий семинарида иштирок этди, ҳамда унда муҳокама этилган мавзулар муҳокамаларида қатнашди.

Умуман олганда, малака ошириш режага мувофиқ, дастур асосида ташкил этилди ва ўтказилди. Малака ошириш давомида бажарилган ишлар ЎзМУда ўқув жараёнини такомиллаштириш, МДУ табиий география ва ландшафтшунослик ҳамда ЎзМУ табиий география кафедраларининг ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, малака ошириш давомида режалаштирилган ишлар тўлиқ бажарилди ва олдинга қўйилган мақсадга эришилди.

         


ЎзМУ Хорижий филология факультети Инглиз филологияси кафедраси

 “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиантлари

Юсупова Шоира Батировна, Агзамова Дилдора Бахадиржановна, Сабирова Н.К. нинг  

30.07.2019-28.08.2019 йил малака оширганлиги

ҲИСОБОТИ

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2018 йил 25 сентябрдаги 5545-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан холда, “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва магистратура ва PhD дастурлари асосида таълим олишга юбориш бўйича ўтказилган танловда қатнашиб, 2019 йил 7 майдаги 9-сон баёни қарорига мувофиқ  ғолиб деб топилди ва сертификат билан тақдирланилди.

Шу муносабат билан, Хорижда тегишли таълим дастури бўйича таҳсил олиш учун Буюк Британиянинг Норвич тил ўқитиш институтида малака оширишга 2019 йил 30 июлдан -28 августгача 120 соатлик  курсда таҳсил олинди. Ўқиш давомида институтнинг етакчи профессорлари R. Bolizo, J. Hammer, D.Alan, M.Heron, M. Clark, T.Prinss, S.Smith, J. McMachonлар томонидан ташкил қилинган ўқув дарсларида фаол қатнашилди. Бу курслар давомида Language Development, Content Based Teaching, English for Academic purpose, Teacher trainers, Teaching and Testing, Academic writing, Critical thinking, Principles of assessment мавзусида ўқитилди. Мисол учун “Teaching of teachers” мавзусидаги дарсида  профессор Р.Болизо “Androgogy vs pedagogy” яъни ўсмирлар ва болаларни ўқитиш усуллари улардаги фарқлар ҳақида тушунтирди, 
Т.Принсс “EAP” дарсида Блум таксаномияси билан сарлавҳалар орқали талабаларга матн мазмуни тушунтирилиши ўргатилди. Бир қанча материаллар билан машқлар бажарилди.

М. Херон талабаларнинг “Language Development” яъни луғат бойлигини ошириш йўллари хақида дарс ўтди. Видео ва  тарқатма материаллар орқали мавзу тушунтирилди. Ҳар бир ўқитилган инновацион методлар синчиковлик билан ўрганилди, мавзу бўйича қизиқтирган саволлар берилди ва албатта ўз фикрлар ҳам билдирилди. Қизиқарли мавзуларда суҳбатлар бўлди, ҳар бир ташкил этилган семинар тренингларда фаол иштирок этилди. Институтнинг кутубхонасидан керакли мавзудаги китоблардан унумли фойдаланилди. Институт профессор ўқитувчилари томонидан 27 август куни тақдирлаш маросими ташкил этилди ва институтнинг ташкилотчиси профессор Р.Болизо бошчилигида сертификатлар берилди.

Ҳар хафта сўнгида Англиянинг диққатга сазовар жойлари, музейларига ва машҳур шаҳарлари Лондон, Шарингхем, Ярамус,  Кембриж, Хромоларга экскурцияларга борилди. 

  

Хорижда малака ошириш стажировка ва хизмат сафарлари
Асосий кўрсаткичлар
1250 Профессор-ўкитувчилар сони
17650 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
125 Xalqaro talabalar soni
128 Xalqaro professor-o`qituvchilar soni
91 Mutaхassislik magistratura