Меъёрий ҳужжатлар

Меъёрий ҳужжатлар

2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметлари


  • Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тардбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда – Давлат хизматлари марказлари орқали, барча худудларда – Ягона интерактив давлат хизматлари портали хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда – Давлат тест маркази) расмий веб-сайти орқали амалга оширилади;
  • Кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининшг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичари ажратилди;


  • Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассиликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун хужжатларни топшириш жараёни Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Давлат буюртмаси параметрлари:

А) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

Кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар этиб 1-иловага;

Сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар этиб 2-иловага;

Кечки таълим шаклига – 5 025 нафар этиб 3-иловага

Б) Магистрлар тайёрлаш бўйича – 10 425 нафар этиб 4-иловага мувофиқ тасдиқланган.


  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлган таълим дастурларидоирасида кадрлар тайёрлашни амалга оширилади.
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “130 000 - Математика” таълим соҳаси магистратура мутаҳассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилган.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura