Марказий Осиё олами

"Марказий Осиё олами" Халқаро гуманитар журнал  

Volume-2, Issue-1, February-2020

Volume-1, Issue-2, November-2019

Volume-1, Issue-1, September-2019

Журналўзбек даврий илмий журнали бўлиб, мазкур журнал ташкилотчилари Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий унивесртитети ҳисобланади. Журнал Ўрта Осиё ҳудудидаги бир нечта илмий-таълим марказларининг филологик фанларини қамраб олувчи ягона илмий-ахборот журналидир.

Бизнинг журнал:

10.00.00 (филология фанлари), шунингдек адабиётшунослик, фольклористика ва тилшунослик, хусусан тил тадқиқотига доир долзарб муаммоларга ва Ўрта Осиё халқлари оғзаки ижоди ва адабиётига бағишланган  асл материаллар ва мақолаларни чоп этади;

Журнал ҳамдўстлик мамлакатлари ва хорижий китобхонларни ўзбек филологларининг асосий тадқиқотлари билан таништиради;

Журнал бир йилда 4 марта чоп этлади.

Мазкур «The World of Central Asia» журнали БД Scopus базасига, хусусан Web of Science нинг марказий илмий нашрларидан бири ҳисобланиб, Web of Science платформасидаги  Russian Science Citation Index (RSCI) да рўйхатга олинган.

Журнал таҳририятига келиб тушган барча мақолаларга икки марта тақриз берилади. Шундан сўнг мақолалар навбати билан чоп этилади. Нашр учун муаллифлар томонидан пул тўланади.

Қўлёзма учун муаллифдан тўлов талаб қилинмайди.

Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.

ЖурналдаОлий аттестация комиссияси (ОАК) нинг илмий даражалари, фан номзоди ва фан доктори илмий даражасини ва илмий унвон олиш учун ёзиладиган диссертацияларнинг натижалари эълон қилиб борилади.

Мазкур журналда илмий тадқиқот ишлари натижалари, мақолалар, фан ва техникага оид янгиликлар, университет ва бошқа таълим муассаларидаги янгиликлар, турли анжуманлар ҳамда учрашувлар, илмий янгиликлар бериб борилади. Мақолаларда илм-фандаги долзарб масалалар, шунингдек, бугунги кунда ечимини топиши лозим бўлган муҳим муаммолар ёритилади.

 

ЖУРНАЛДАГИ МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

«The World of Central Asia» илмий журналидаги мақолаларга қўйиладиган асосий талаблар халқаро стандартларга, шунингдек яқинда PhD тизими тадқиқотларига қўйилган талабларга мос келади.

1.     Муаллифлар (ёки муаллифлар гуруҳи) томонидан «The World of Central Asia» журналига тақдим этилган мақолалар мавзуга мос келиши керак;

2.     Мақола қуйида кўрсатилган халқаро стандарт талабларига жавоб бериши керак:

Мақола мавзуси (Title)

Мақола мавзуси имкон қадар қисқа бўлиб, унда мақола йўналиши аниқ берилиши лозим. Мавзу ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилади.

 Муаллиф ҳақида маълумот  (Author information)

Мазкур бўлимда муаллифнинг фамилияси ва исми, иш жойи ва лавозими, илмий даражаси ва унвони, электрон почта манзили ҳамда телефон рақамлари берилади.

-Мақола аннотацияси  (Abstract)

 Мақоланинг қисқача аннотацияси 10-12 қатордан ошмаслиги ва ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларида бўлиши керак. Аннотацияда тадқиқот муаммоси, долзарблиги, муаммо ечимидаги методология, тадқиқот натижалари ҳамда муаллифнинг мақола моҳиятига доир илмий ва амалий ҳиссаси тўғрисидаги қисқача резюме. 

-Таянч сўзлар (Key words)

          Таянч сўзлар – мақоланинг мазмуни ва мақсадини очиб берувчи сўзлардир. Мақолаларни тезкор қидирув тизими - scholar.google.com ёки google.com нинг тавсиясига кўра, матнда калит сўзларни 6 дан 8 мартагача такрорлак мумкин.

          - Кириш (Introduction)

Кириш қисмида асосан тадқиқот муаммоси, унинг мақсади ва вазифалари ёритилган. Мазкур бўлимда тадқиқот мавзуси танлови, унинг долзарблиги ҳамда илмий янгилиги келтирилган. (бунда Президент нутқлари ва асарлари инобатга олиниши кўзда тутилади)

-Тадқиқот мавзусига доир адабиётлар шарҳи (Literature review)

Танланган мавзу бўйича адабиётлар шарҳи – тадқиқ этилаётган мавзу юзасидан муаллифнинг илмий салоҳиятининг нечоғли даражада эканлигини кўрсатувчи бўлим ҳисобланади. Илмий адабиёт тафаккурни бойитишга хизмат қилади. Адабиётлар манбасидан фойдалана олиш соҳага доир билимларни кенгайтириши билан бир қаторда тадқиқи этилаётган мавзу муаммоларини очишда қўл келади. Адабиётлар асосан журналларда чоп этилган мақолалар ва бошқа манбалардан иборат бўлади (мавзуга оид мақолаларни калит сўзлар асосида scholar.google.com ёки google.com платформаларидан, интернет саҳифаларидан олиш мумкин).

- Тадқиқот методологияси (Research Methodology)

Тадқиқот методологияси тадқиқотнинг муҳим бўлими ҳисобланади, бунда тадқиқотнинг умумий мақсади ёритилиб, тадқиқот натижасига олиб борадиган йўл айнан шу бўлимда ёритилади. Тадқиқот методологияси орқали илмий изланишга фалсафий қарашларни ва йўналишни шакллантиради (дедуктив ёки индуктив), маълум режа асосида тадқиқот тузилиши, муаммо ечими томон асосий йўналиш кўрсатувчи қисмидир; тадқиқот стратегиясини белгилаш асносида муаммолар ечимини белгилайди (кузатиш, эксперимент, тематик изланиш, сўровнома, этнография, архив тадқиқот ва бошқалардан фойдаланилади).

Методологиянинг мукаммаллиги тадқиқот учун танланган йўлнинг аниқлиги ва ишончлилигини таъминлайди.

- Таҳлил ва натижалар(Analysis аnd results)

Тадқиқотнинг таҳлилий қисмида мавжуд бўлган методлар, (жумладан математик моделлардан ва б.) дан фойдаланилган ҳолда таҳлил методи асоида натижалар умумлаштирилади. Эришилган натижалар муҳокамаси мақоланинг кейинги бўлими вазифаси ҳисосбланади.

Хулосалар/ Тавсиялар (Conclusion/Recommendations)

Тадқиқот мақсади ва вазифлаларини тушуниш ва тадқиқот олдига қўйга муаммолар ечимини топиш, умумий хулосалар ва тадиқот жараёни, шунингдек, илмий иш бўйича таклифлар ва кўрсатмалар тақдим этладиган мақоланинг асосини ташкил этиши лозим.

- Адабиётлар рўйхати

Мазкур бўлимда тадқиқотда фойдаланилган адабиётлар рўйхати [1], [2] ёки [3] тарзида келтирилиб, муаллифлар исм, фамилияси, китоблар номлари, нашриётлар манзили, йили, бетлари келтирилиши керак

3. Мақола шрифти - Times New Roman, 12 ўлчовдаги кирилл ёки лотин алифбосида бўлиши, қаторлар оралиғи эса 1,5 интервални ташкил қилиши кўзда тутилади. Ўнг, чап,юқори ва пастдан 2 см қолдирилиши керак. Мақоланинг ҳажми 15 бетдан ошмаслиги, 10 бетдан кам бўлмаслиги, мақолада 10-15 манба келтирилиши лозим.

4. Мақолада жадваллар, суратлар келтирилиши мумкин. Жадвал номи юқорида ёзилиши, чизма ёки расмлар номи ва уларнинг манбалари пастда берилиши керак бўлади. Жадваллар, расмлар, чизмаларнинг бўлиши мақола сифатини оширишга хизмат қилади.

5. Мақолалар ўзбек, рус, инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

6. Мақола матнидаги гапларда ўзбек тилидаги ў, ғ, ҳ, қ ҳарфлари  берилиши керак. Акс ҳолда мақолага таҳририят томонидан тақриз берилмайди.

7. Тақдим этилган мақолаларнинг барчаси  «Antiplagiate» тизимида текширилади.

Журнал таҳририяти манзили:Тошкент шаҳар, 700174,  Талабалар шаҳарчаси -174, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, асосий бино, 11-қават, 120-хона.

Журналнинг электрон почта манзили: uzmu.xabarlari@gmail.com

Телеграмм канали:https://t.me/uzmuxabarlari

 Телефон рақами:  +998903232011, +998901112887
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura