DSinGIS


DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура

Лойиҳа давомийлиги: 3 йил (15.10.2017-14.10.2020)

Лойиҳа бюджети: 992.169,- EUR

Лойиҳанинг асосий мақсади - Ўзбекистонда барқарор ривожланишга  географик ахборот тизимлари (ГИС) орқали ёрдам бериш ҳисобланади. Геоинформатика – бу янги илм соҳаси ҳисобланади, лекин унинг илдизи минг йилларга бориб тақалади. Лойиҳа учта анъанавий географик фанларни бирлаштиради (биринчидан, геодезия – бу аниқ фазовий маълумотларни олиш, иккинчидан, география – инсон ва жисмоний жиҳатдан ўрганиш фани сифатида ҳамда сўнггиси картография – хариталарни яратиш фани сифатида). Ушбу фанларнинг интеграцияси ўта жадаллик билан ривожланаётган компьютер тизимига асосланган. Геоинформатика методлари барқарор ривожланиш учун қарорларни қабул қилишда зарур бўлган бошқа фанларда кенг қўлланилади.

Геоинформатикадан фойдаланган холда бир қанча масалаларни ечиш мумкин, жумладан: иқлим ўзгариши, ер деградацияси, қишлоқ хўжалигида кимёвий моддалардан интенсив фойдаланиш, минтақанинг икки асосий дарёсидан катта миқдордаги сув оқими, сув танқислиги, Орол денгизи ёки ҳаво сифатига таҳдид солувчи хавфлар.

Лойиҳанинг вазифалари

1) Геоинформатикани татбиқ этиш соҳасида доимий касбий ривожланишни қўллаб-қувватловчи янги инновацион докторлик дастур ва усулларини ишлаб чиқиш.

2) Юқори ахборот ва комуникация технологияларига асосланган таълим ва илмий-тадқиқот муҳитини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий муассасалар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш.

3) Ўзбекистондаги ҳамкор университетлар профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг геоинформатика соҳасидаги илмий салоҳиятини юксалтириш.

4) Докторантура ва илмий тадқиқотда ўзбекистонлик олимларни тармоқлараро геоинформатика соҳасига йўналтириш.

5) Геоинформатика соҳасида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва докторантларнинг халқаро миқъёсдаги жамиятларга жалб этилишини кенгайтириш, ОТМ ва ИТМларнинг халқаролашувини кучайтириш.

Кутилаётган натижалар

1) Геоинформатика сохасида халқаро тармоқ;

2) аккредитациядан ўтган докторантура дастури;

3) ОТМларда юқорида келтирилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича таълим салоҳияти;

4) ҳамкорликдаги қўшма билим ҳавзасига эга электрон таълим платформаси;

5) тармоқлараро алоқаларга кўмаклашувчи ўзбек тилидаги таърифларни ўз ичига олувчи геофазовий атамалар глоссарийси;

6) тадқиқот салоҳияти: Ўзбекистонда тармоқлараро қўлланишлар учун тадқиқот лабораториялари ва ҳамкорликдаги илмий тадқиқот маркази;

7) кўплаб самарали натижаларга қаратилган йиллик Геоинформатика конференциялари.

DSinGIS Геоинформатика соҳасидаги юқори сифатга эга бўлган дастурий ёҳуд техник таъминот билан докторантура номзодларига лойиҳа даврида ҳамда ундан сўнг ҳам хизмат қилади.

Биз раҳбарларни ҳам ўз ичига олган умумий платформа сифатида онлайн ўқитиш инфратузилмасини жорий қиламиз. Ўқув материаллари 18 та PhD курсларини (10 та ўзбек ва 8 та инглиз тилларида) ўз ичига қамраб оладиган, қўшма ва ҳамкорлик асосида тайёрланган материаллар орқали етказилади. Инфратузилмада таълимни бошқариш тизими (Moodle) жорий этилади. Барча тармоқ ҳамкорларида интерфаол имкониятлар яратилади.

Ҳамкорлар

1) Обуда университети (OU), Венгрия

2) Парис Лодрон Зальцбург университети (PLUS), Австрия

3) Қироллик технология институти (KTH), Швеция

4) Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Лейбниц институти (IAMO), Германия

5) Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (TIIAME), Ўзбекистон

6) Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (NUU), Ўзбекистон

7) Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети (KSU), Ўзбекистон

8) Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти (SamSACЕI), Ўзбекистон

9) Тошкент архитектура қурилиш институти, (TIAC), Ўзбекистон

Бошқа ҳамкорлар

 

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комисияси, Ўзбекистон

 

Қўшимча маълумот олиш учун ушбу ҳаволани босинг. 



Халқаро лойиҳа ва грантлар
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
15500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari