"Фалсафа ва ҳуқуқ" журнали

"Фалсафа ва ҳуқуқ" ижтимоий - сиёсий, 

маънавий-маърифий,  фалсафий - ҳуқуқий журнали


№2020_2

№2020_3


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг “Фалсафа ва ҳуқуқ” ижтимоий - сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий - ҳуқуқий журнали Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2012 йил 29 декабрда 02-35 гувоҳнома билан рўйхатдан ўтган. ISSN рўйҳатга олиш рақами ISSN 2181-7294.

“Фалсафа ва ҳуқуқ” ижтимоий - сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий - ҳуқуқий журнали республикада шу соҳаларга оид нуфузли нашрлардан биридир. Журнал мамлакатимиздаги соҳанинг йирик мутахассислари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходим-изланувчилар, магистрантлар, жумладан 09.00.00 – фалсафий фанлар, 12.00.00 – юридик фанлар, 22.00.00 – социология фанлари ихтисосликлари бўйича илмий тадқиқот ишларини борувчилар учун мўлжалланган.

“Фалсафа ва ҳуқуқ” ижтимоий - сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий - ҳуқуқий журналининг нашр босма табоғиА-4 форматда, 150-250 бет, 500-2000 нусхада, ҳар йилда тўрт марта (журнал даврийлиги ва ҳажми талаб, эҳтиёжга қараб ўзгариши мумкин) чоп этилиши мўлжалланган.

“Фалсафа ва ҳуқуқ” ижтимоий - сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий - ҳуқуқий журнали ОАК журналлари рўйҳатига кирувчи журнал сифатидаОАК Раёсатининг 2013 йил 30 декабрдаги 201/3-сон қарори билан тасдиқланган.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг “Фалсафа ва ҳуқуқ” ижтимоий - сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий - ҳуқуқий журнали Ўзбекистон Республикасида ва жаҳонда юз бераётган ижтимоий-сиёсий, маданий, маърифий янгиликлар, воқеа-ҳодисаларни фалсафий нуқтаи назардан таҳлил қилиш асосида кенг ёритиш, фалсафа ва ҳуқуқнинг долзарб муаммолари ва устувор вазифаларига доир таҳлилий, мулоҳазали чиқишлар қилиш, жамоатчилик диққат марказидаги долзарб масалаларни чоп этишга мўлжалланган.

 

ЖУРНАЛГА МАҚОЛАЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАЛАБЛАРИ

 

1.    Мақола номи

Мақола матни бош ҳарфлар билан ўзбек, рус, инглиз тилларида ёзилади.

 

2.    Мақола муаллифи ҳақида маълумот

Мақола муаллифларининг фамилияси, исми, шарифи, иш жойи ва лавозими тўлиқ ёзилади. (Масалан: Ахмедов  Ахмад Ахмадович – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети “Социология” кафедраси доценти, социология фанлари номзоди. Телефон рақами ва E-mail)

 

3.    Мақола матни

Мақола матни тадқиқот муаммоси, долзарблиги, эришилган натижалар ва хулосадан иборат бўлиши лозим

 

4.    Таянч иборалар

Таянч сўзлар мақола мазмуни ва мақсадини энг қисқа мазмунда очиб берувчиўзбек, рус, инглиз тилларида 8-10 сўздан иборат бўлиши лозим.

 

5.    Резюме.

Ўзбек, рус, инглиз тилларида  45-50 сўздан иборат бўлиши керак.

 

6.    Адабиётлар рўйхати

Матнда адабиётларга бериладиган ихтибослар қуйидаги шаклда расмийлаштирилади: матн сўнгида, аввал ихтибоснинг тартиб рақами, битта пробелдан сўнг адабиётнинг қайси саҳифасидан келтирилганлиги, масалан [7, 23]. Бир нечта манбаларга берилган ихтибослар нуқта вергул билан ажратилиб ёзилади [7, 23; 48; 72]. Адабиётлар рўйҳати мақоланинг асосий матнидан сўнг адабиётнинг умумий ҳажми билан келтирилади.

 

7.    Матн формати:

юқоридан – 2 см, пастдан – 2 см., чапдан - 3 см, ўнгдан – 1,5, Microsoft Word редакторда. Мақола матни 1 интервалда, ҳажми 4-5 бетда, Times New Roman 14 шрифтда (қоғоз ва электрон вариантда) қабул қилинади.

 

8.    Берилган мақолалар соҳа мутахассислари томонидан таҳлил қилинади. Техник ва илмий талабларга жавоб бермаган мақолалар чоп этилмайди ва қайтарилмайди. Матнларда фойдаланилган мисол, кўчирма ва маълумотлар аниқлиги учун муаллиф жавобгардир.

 

Журнал таҳририяти манзили:Тошкент шаҳар,

100174 Toшкент шахар, Университет kўчаси, 5-уй.

Журналнинг электрон почта манзили: philosandlaw@gmail.com

 Телефон рақами:  +998935883808

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura