2019-ЙИЛ ҲИСОБОТИ

ЎЗМУ ХОДИМЛАРИ ВА ТАЛАБАЛАРИНИНГ

ХАЛҚАРО МОБИЛЛИГИ

2019 йил давомида профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг 203 нафари, докторантлардан 26 нафари, магистрантлардан 22 нафари, бакалаврлардан 25 нафари чет эл ОТМларда малака ошириб, конференция ва семинарларда иштирок этиб, ўқиб келганлар. Жами: 276 нафар (2018 й. 167 нафар; 60,5% ўсиш).

2019-2020 ўқув йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси доирасида етакчи хорижий олий таълим ва илмий муассасаларида малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантура босқичларида таҳсил олиш учун 33 нафар университет профессор-ўқитувчи, ҳодим, докторант ва магистрантлари ғолиб деб топилиб, декабрь ойи ҳолатига 25 нафар стипендиатлар хорижий ОТМларда малака ошириб стажировка ўташ учун юборилди.

Университетнинг 16 нафар ўқитувчи ва ходимлар Буюк Британия, Франция, Германия, Италия ва Япониянинг етакчи университетларига докторантурада (PhD) ўқимоқда.

Университет битирувчиларидан 38 нафари ҳозирги кунда хорижнинг етакчи ОТМларида (АҚШнинг Нью Йорк университетида, Швейцариянинг Қироллик технология университетида, Япониянинг Токио қишлоқ хўжалиги университетида, Польшанинг Олий иқтисод ва технологиялар мактабида, Россиянинг Москва давлат университетида ҳамда Германиянинг Хоэнхайм университетида) магистратурада таълим олмоқда.

РАСМИЙ ТАШРИФЛАР

2019 йил 14 августда АҚШдан Нью Хэйвен университетининг профессори Марк Харвей Мехлман, 2019 йил 12 сентябрда Испаниядан Небриха университетининг профессори Хоакин Эспалагер Иберни, Сорая Лоано ва Саломе Юсефиан,  2019 йил 13 сентябрда Япониядан Фуджика Нуриясу ва Дмитрий Малышев, 2019 йил 16 сентябрда Индонезиядан Аирлангга университетининг профессори Ни Нйоман Три Пуспанингсих, 2019 йил 27 сентябрда Канададан Альберта университетининг профессори Дэн Фредрик Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрдилар.

2019 йил 8 октябрда Туркиядан тест маркази мутахассислари, 2019 йил 23 октябрда Хитойдан Экология ва география Синдзян институтининг директори Джанг Юангминг, директор ўринбосарлари Джилили Абдуваили ва Ли Яоминглар Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрдилар.

2019 йил 8 ноябрда Ҳиндистондан Манипал университетининг халқаро алоқалар бўйича директор Аджай Шарма, 2019 йил 9 ноябрда Россиядан Белгород давлат миллий тадқиқот университетининг ректори О.Н.Полухин,  2019 йил 22 ноябрда Италиядан Милан университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Марина Карини, Милан университетининг халқаро ишларлар бўйича ректор ўринбосари Франческо Галли, Инсурбия университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Джиорджио Замперетти Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрдилар.

2019 йил 2 декабрда АҚШдан Мичиган университетининг профессори Тимур Кожауглу, 2019 йил 2 декабрда Буюк Британиядан Британия халқаро савдо департаменти мутахассиси Рос Ланд,  2019 йил 9 декабрда Франциядан Пуатье университетининг Эрасмус лойиҳаси бўйича координатори  Патрис Наудин, профессор Лиция Багини, профессор Коррин Дельбарт, Франция элчихонасининг таълим бўйича атташеси Софи Джуди, 19 декабрда Россиядан ТДУ қошидаги Иқтисод ва менежмент институти директори ўринбосари В.В.Маковеева ва Бельгиядан VoteWatchEurope компаниясининг президенти Дору Петер Франтескуи, компания тадқиқотчиси Давид Феррари, 20 декабрда Венгриядан Корвинус университети қошидаги Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори Мартон Краснай, 23 декабрда Россиядан ТДУ қошидаги Иқтисод ва менежмент институтининг кафедра мудири Е.Н.Камышанченко ва Испаниядан Испан-Ўзбек ассоциацияси вакили  Фернандо Мораган, 24 декабрда Покистондан Пешавар университет қошидаги Россия, Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори Шабир Ахмад Хан Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрдилар.

ЎЗМУ ХОДИМЛАРИ ВА ТАЛАБАЛАРИНИНГ

 ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР МИҚЁСИДАГИ ЮТУҚЛАРИ

 Профессор-ўқитувчиларнинг 18 нафари дунёнинг 1000 талигига кирган олий таълим муассасаларида ўқув машғулотлари (маъруза, амалий машғулот, семинар-тренинг) олиб борган. Жумладан, Варшава университети, Кель университети, Фудан университети, Миллий тадқиқот ядро университети “МИФИ”да, М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетида.

130 нафар профессор-ўқитувчи ва илмий ходим хорижнинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўтказилган конференция, семинар-тренингларда иштирок этган.

31 нафар профессор-ўқитувчи ва илмий ходим “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда бошқа лойиҳалар доирасида етакчи хорижий олий таълим муассасаси ва илмий марказларда малака оширган ва стажировка ўтаган.

 ТАЪЛИМ ЭКСПОРТИ

2019-2020 ўқув йилида университетда жами 73 нафар хорижий фуқаролар шартнома асосида таҳсил олмоқдалар.

Улар Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Саудия Арабистон Қироллиги, Озарбайжон Республикаси, Туркманистон, Корея Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Туркия, Монголия каби давлатлардан келишди.

Университет Қозоғистон Республикасининг Silkway Халқаро университети ва Қирғизистоннинг Ош давлат университети билан доимий равишда талабалар, магистрантлар ва докторантлар алмашинуви амалга оширилмоқда. Ушбу академик мобиллиги доирасида 2019 йил давомида        30 нафар хорижлик талабалар ва магистрантлар ЎзМУда бир ой муддатдан бир семестр муддатга қадар ўқиб келган.  



ЎзМУда хорижлик талабалар
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura