Кимё

Декан Кoдирова Шахноза Абдухалиловна
Декан, Кимё фанлари доктори
Қабул Душанба-Шанба, 14:00-17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-07-88
Факс
e-mail kadirova.shahnoza@mail.ru



1921 йилда Туркистон давлат университети қошида Кимё институти ташкил этилган ва бу институт университетнинг бешта факультетига кимё фанидан дарс олиб борган. 1926 йилга келиб ушбу институт кимё бўлимига, 1930 йилда эса Ўрта Осиё Давлат университети таркибида кимё факультети ташкил этилишига асос бўлди.

Кимё факультетида ўқув ва илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришда, кафедралар ҳамда илмий лабораториялар ташкил этишда О.С.Содиқов, Х.У.Усмонов, К.С.Ахмедов, Ш.Т.Толипов, И.П.Цукерваник, А.Ш.Шамсиев, А.М.Муртазаев, А.Р.Абдурасулева, Х.А.Асланов, Р.С.Тиллаев, Ў.Н.Мусаев, Т.С.Сирлибоев ва бошқа олимларнинг хизматлари синган.

Кимё факультетини 1938 йилдан 1985 йилгача 47 йил давомида узлуксиз равишда академик Ш.Т.Толипов, 1985 йилдан 1988 йилгача Беруний номидаги Давлат мукофоти совриндори, кимё фанлари доктори, профессор Х.А.Аслонов, 1988 йилдан 1995 йилгача кимё фанлари доктори, профессор Т.С.Сирлибоев, 1995-1996 йилларда кимё фанлари доктори, профессор А.А.Зияев, 1996 йилдан 2001 йилгача Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, кимё фанлари доктори, профессор Т.М.Бобоев, 2001 йилдан 2004 йилгача кимё фанлари доктори, профессор А.О.Содиқов, 2004 йилдан 2010  йилгача кимё фанлари номзоди, доцент Б.У.Сагдуллаев, 2010 йилдан 2013 йилгача кимё фанлари доктори, профессор Х.И.Акбаров,  2013 йилдан 2015 йилгача кимё фанлари номзоди, доцент А.Х.Ҳайитбоев,  2015-2016 йилларда кимё фанлари номзоди, доцент А.Ҳолиқов,  2016-2017 йилларда ф.м.ф.н. доцент О.Мухторов, 2017-2018 йилларда кимё фанлари доктори, профессор С.Нурмонов бошқардилар. 2018 йилдан бошлаб факультетга кимё фанлари доктори, профессор Ш.А.Кадирова бошчилик қилмоқда.
 


Ҳозирги пайтда факультетда 1 нафар академик, 14нафар фан доктори ва 16 нафар фан номзоди фаолият олиб бормоқада. 

ФАКУЛЬТЕТ КАФЕДРАЛАРИ ФАОЛИЯТИ:

  • Умумий ва ноорганик кимё: 1932 йилда ноорганик кимё кафедраси сифатида ташкил топган. Кафедрада бакалавр кимё ва нокимёвий таълим йўналишларига машғулотлар олиб борилади. Кимё (ноорганик кимё) ва нефть ва газ кимёси ва технологияси магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.
  • Аналитик кимё: 1933 йилда ташкил топган. Кафедрада кимё йўналиши, кимё (аналитик кимё) магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.
  • Органик кимё: 1921 йилда ташкил топган. Кафедрада кимё йўналиши, кимё (органик кимё) магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.
  • Физикавий кимё: 1927 йилда ташкил топган. Кафедрада кимё йўналиши, кимё (физикавий кимё) ва  материаллар ва моддалар кимёси (наноматериаллар) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.
  • Полимерлар кимёси: 1979 йилда ташкил топган. Кафедрада кимё йўналиши, кимё (полимерлар кимёси) ва  материаллар ва моддалар кимёси (полимер материаллар) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.
  • Табиий бирикмалар кимёси: 1946 йилда ташкил топган. Кафедрада кимё йўналиши, кимё (биоорганик кимё) магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

ФАКУЛЬТЕТЕИНГ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ: 



Кимё факультети ўқув ва илмий тадқиқот ишларини олиб боришда республикамизнинг ҳамда чет-эл олий таълим муасссалари ва илмий тадқиоқот институтлари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорлик қилади: АҚШ (Мерилен штати Университети), Югославия (Бершев ва Белград Университети), Япония (Токио технология институти), Исроил (Тел-Авив Университети), Туркия (Стамбул Университети), Корея («Корея-Гринфарм» фирмаси, Тейджон кимё технология илмий текшириш институти ва Чойбук Университети), Россия («Химпром» ишлаб-чиқариш бирлашмаси, Авиацсия материаллари институти), Белорус (Физика институти) кимёгарлари билан илмий алоқаларни амалга оширмоқдалар. Киев Миллий университети, Украина СТCУ фонди, Халқаро ИФАР фонди, Новосибирск НЗХК, Волгоград кимё заводи, Россия Онкология ва радиология институти, Алма-Ата технология институти ва бошқа бир қанча халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш ва тажриба алмашиш йўлга қўйилган. Кимё факультетининг республикамиздаги бир қанча академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан кафедра филиаллари ташкил этилган бўлиб, улар билан доимий ҳамкорлик қилиб борилади. Ҳозирги кунда факультетимизда республика ҳамда жахон олимпиадалари ғолиблари таҳсил олмоқда. 

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТ



Кимё факультетида маънави й ва маърифий ишлар тизимли йўлга қўйилган бўлиб, унда профессор-ўқитувчилар ва талаблар бевосита иштирок этишади. Иқтидорли талабаларимиз Халқаро ва Республикамиздаги турли хил танловларда мунтазам иштирок этиб келишмоқда.
            


Миллий анъаналаримизни намоён қилиш бўйича факультетда хар йили Наврўз байрами кўтаринки руҳда нишонланади.Талбаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича турли хил шоулар ўтказилади.

Таълим йўналиши: 

5140500 - Кимё

Таълим мутахассисликлари:

5А140501 -Кимё (фан йўналишлари бўйича)
5А140502 - Материаллар ва моддалар кимёси (материаллар бўйича)
5А140503- Нефть ва газ кимёси ва технологияси.

Таянч докторантура ва докторантура ихтисосликлари:

  • 02.00.01- Ноорганик кимё
  • 02.00.02- Аналитик кимё
  • 02.00.03- Органик кимё
  • 02.00.04- Физик кимё
  • 02.00.06- Юқори молекуляр бирикмалар
  • 02.00.08- Нефть ва газ кимёси ва технологияси
  • 02.00.14- Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси

Илмий кенгаш: DSc.27.06.2017.K.01.03

  • 02.00.01 - Ноорганик кимё (кимё фанлари)
  • 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари)
  • 02.00.03 - Органик кимё (кимё фанлари)
  • 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари)
  • 02.00.09 - Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш (бир марталик)



Ҳозирги кунда факультетда жами 401 нафар (1 та бакалавр таълим йўналишларида 312 нафар, 3 та магистратура мутахассислиги бўйича 56 нафар, сиртқи таълим бўйича 33 нафар) талаба таҳсил олмоқда.

Илмий мактаблар:

  • Табиий бирикмалар ва биоорганик кимё (академик О.С.Содиқов)
  • Ароматик бирикмаларни алкиллаш ва ацетиллаш реакциялари (академик И.П.Цукерваник)
  • Юқори молекуляр бирикмалар кимёси (академик Х.У.Усмонов)
  • Коллоид кимё (академик К.С.Ахмедов)
  • Аналитик кимё (академик Ш.Т.Толипов)
  • Координацион бирикмалар кимёси (академик Н.А.Парпиев) 
 


Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
15500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari