Хорижий филология факультети

Декан Жўраева Ирода Ахмедовна
Декан, Филология фанлари номзоди доцент
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-08-62
Факс
e-mail irodajuraeva@yahoo.com
Хорижий филология факультети тарихи ва бугунги фаолияти

Хорижий филология факультети Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг нуфузли факультетларидан бири. Хорижий филология факультетига 1962 йилда асос солинган. Факультетнинг номи Роман - герман филологияси деб юритилган. Рус филологияси факультети 1943 йилда университетнинг ўзбек филологияси факультети таркибида ташкил топган. Рус филологияси факультети 1980 йилда алоҳида факультет бўлиб ажралиб чиққан.

Хорижий филология факультети 1994 йилда роман-герман филологияси ва рус филологияси факультетларининг бирлашиши натижасида ташкил топган. Роман-герман филологияси факультетининг ташкил топишида Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Ўрта Осиё университетида меҳнат қилган рус олимлари академиклар В.М.Жирмунский, В.Ф.Шишмарев, профессор Г.П.Владимировларнинг хизматлари катта бўлган.

Бугунги кунда факультетда 5 нафар профессор, 4 нафар фан доктори, 29 нафар фан номзодлари, улардан 24 нафари доцент, 45 нафар катта ўқитувчи ва 79 та ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Ўтган давр ичида факультет ватанимиз халқ хўжалиги ва халқаро ташкилотлар учун 10 мингдан ортиқ юқори малакали мутахассислар тайёрлаб берди. Факультетни битирганлар Ўзбекистоннинг БМТдаги ваколатхонасида, ватанимизнинг қатор давлатлардаги элчихоналарида, Англия, Франция, БАА, Ҳиндистон, Ироқ, Жазоир, Гвинея Республикаси, Мадагаскар ва бошқа давлатларда хизмат қилганлар ва хизмат қилмоқдалар.

Факультетнинг илмий йўналашидаги халқаро алоқалари Буюк Британиянинг Халқаро Лингвистика Академияси, Англиянинг Кембридж университети, Англиянинг Норвич тил ўқитиш институти, Гёте институти, Франциянинг Франсуа Рабле номидаги Тур университети, М.Б.Ломоносов номидаги Москва давлат университетлари билан ҳамкорликлар ўрнатилган ва профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар у ерда таҳсил олиб қайтишган, маърузалар ўқиган, шунингдек, илмий фикр алмашиб келинмоқда. Факультет профессор-ўқитувчилар АҚШнинг Оригона универсетети ва бошқа чет эл ташкилотларида ўз малакасини оширганлар. Немис филологияси кафедраси Германиянинг DAAD ташкилоти ҳамда Мюнстер университети билан ҳамкорлик қилмоқда. 2003 йилдан шу пайтгача кафедра ушбу университетнинг грантини ютиб, қўлда сақлаб келмоқда. Кафедра талабалари ҳамда ўқитувчилари  Германияда стажировка ўтайдилар, Мюнстер университети профессор-ўқитувчилари эса факультетга келиб талабаларга маърузалар ўқийди, тренинглар уюштирадилар, биргаликда илмий анжуманлар ўтказилади. Шунингдек, француз филологияси кафедраси Франциянинг нуфузли университетлари Тур, Артуа, Пуатье ва Нитса университетлари  ҳамкорлик шартномаларини имзолаган  ва унга асосан мутахассисликка доир фанларни хорижий ўқитувчилар олиб борадилар.


 

Факультетдаги мавжуд  йўналиш,  мутахассислик ва ихтисосликлар


Йўналишлар:

  • 5120100 - Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) 
  • 5120100 - Филология ватилларни ўқитиш (немис тили) 
  • 5120100 - Филология ватилларни ўқитиш (француз тили) 
  • 5120100 - Филология ватилларни ўқитиш (рус тили) 
  • 5111300 - Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда) 
  • 5111400 – Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) 
  • 5120100 - Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) 


Магистратура ўқиш муддати 2 йил 

Мутахассисликлар:
  • 5A120102 - Лингвистика (инглиз тили) 
  • 5A120102 - Лингвистика  (рус тили) 
  •  5A120102 - Лингвистика (немис тили) 
  • 5A120102 - Лингвистика (француз тили) 
  • 5A120101 - Адабиётшунослик  (рус адабиёти) 


Бакалаврият таълим йўналиши(кечки)

  • 5120100 - Филология ва тилларниўқитиш (инглиз тили) 
  • 5120100 - Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) 

Бакалавриат таълим йўналиши иккинчи олий таълим (сиртқи)

  • 5120100 - Филология ва тилларниўқитиш (инглиз тили) 
  • 5120100 - Филология ватилларниўқитиш (немис тили) 
  • 5120100 - Филология ватилларниўқитиш (рус тили) 
  • 5111300 - Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда) 
  • 5111400 – Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) 


Таянч докторантура ва  докторантура ўқиш муддати -3 йил
Ихтисосликлар:

10.00.04 -   Европа, Америка ва Австралия халқлари тиллари ва адабиёти
10.00.06 -  Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
10.00.11 – Тил назарияси.   Амалий ва компьютер лингвистикаси

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
15500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari