Ҳалқаро рейтингларда иштирок этиш

Ҳалқаро рейтингларда иштирок этиш

Рейтингдаги ўрин - рақобатдош устунлик

Абитуриентлар учун университетнинг жозибадорлиги ва иш берувчилар учун дипломнинг ишончлилиги кўп жиҳатдан ушбу муассасанинг рейтинг кўрсаткичи билан белгиланади. Бир томондан, рейтинг юқори сифатли маълумот олишни истаган иқтидорли ёшларга ёрдам беради ва уларнинг потенциал имкониятларини тўлиқ амалга оширишларига имконият яратади. Бошқа томондан, рейтингда университетнинг мавқеи қанчалик баланд бўлса, унда ўқишни хоҳловчилар сони шунчалик кўп бўлади. Бундан ташқари, кўплаб мамлакатларда, хусусан Англияда, ўқиш нархи кўп жиҳатдан университетнинг рейтингдаги ўрнига боғлиқ.

Энг яхши рейтинглар мунтазам равишда турли ташкилотлар томонидан тузилади.

Биринчи рейтинг 1983 йилда “USNews & WorldReport” томонидан олий таълимнинг глобаллашуви юзага келишига жавоб сифатида эълон қилинган. Кейинчалик улар нафақат оммавий ахборот воситалари, балки мутахассислар томонидан ҳам тузила бошланди.

Ўзбекистон Миллий Университети 2019-2020 ўқув йилида бир нечта рейтингларда қатнашди, мисол учун: UI GreenMetric University Ranking, Times Higher Education Impact Ranking & World Ranking, QS World University Ranking. Баъзиларига 2020 йилда жавоб берилиши кутилмоқда.




Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura