UNICAC

UNICAC

Ўрта Осиё ва Хитой билим алмашиш учун университетлараро ҳамкорлик дастури


ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ДАСТУРИНИНГ ЛОЙИҲАСИ  АСОСИДА ХАЛҚАРО ХАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрда қабул қилинган ПҚ-5847 “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорида асосий вазифалардан бири сифатида халқаро алоқаларни ривожлантириш, қўшма дастурлар самарадорлигини кўтариш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ташкил этиш, чет эллик профессор-ўқитувчиларини ва хориждаги ватандошларни Ўзбекистон олий таълим тизимига жалб этиш кабилар белгилаб ўтилган. Ушбу масалаларни амалга ошириш ва халқаро миқёсда рақобатбардошлигини таъминлаш учун концепцияда қуйидаги фаолиятларни амалга ошириш белгиланган: хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасида профессор-ўқитувчилар ва докторантлар академик мобиллиги дастурларини ривожлантириш; хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш фаолиятини кенгайтириш, ҳамкорликда ўтказиладиган илмий конференциялар ва семинарлар сонини кўпайтириш, халқаро илмий ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш; хорижий мамлакатларда маҳаллий олий таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш ва ҳ.к.

Бугунги кунда Ўзбекистон миллий университетда ушбу концепцияда белгиланган вазифаларни муваффақиятли бажариш ошириш учун бирмунча ишлар амалга оширилган. Жумладан ҳозирги кунда университет олимлари Европа иттифоқининг ERASMUS+ дастури доирасида 10дан ортиқ лойиҳалар устида ишлашмоқда. Шундай лойиҳалардан бири Ўрта осиё ва Хитой университетлари ўртасидаги билимлар алмашинувини шакллантириш (UNICAC) лойиҳаси ҳисобланади. Лойиҳадада 3 та Европа университетлари - Севилья университети (Испания) - координатор, Турин университети (Италия), ЛАУРЕА университети (Финляндия), Ўзбекистондан 2 та университет – Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва Мирзо Угуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ), Тожикистондан 2 та университет - Хорог давлат университети ва Хўжанд иқтисодиёт ва савдо институти ҳамда Хитой халқ республикасидан 3 та университет - Шинжон университети, Шимолий-ғарбий политехника университети ва Шимолий-ғарбий ўрмон ва қишлоқ хўжалиги университетлари иштирок этишмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади Ўрта осиё ва Хитой университетлари ўртасида халқаро алоқани ривожлантириш, университетлар ўртасида талабалар алмашинувини шакллантириш ва университетлар ўртасида халқаро илмий фаолиятни йўлга қўйишдан иборат. Лойиҳани бажариш муддати уч йил бўлиб, 2022 йил январгача давом этади. Лойиҳанинг биринчи йили режадаги анча ишлар амалга оширилди.  Консорциум аъзолари Испаниянинг Севилья университетида учрашдилар, келгуси режа ва вазифалар белгилаб олинди ва Севилья университети билан шартнома имзоланди. Шу кунгача Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистонда 3та семинар-тренинглар бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий университетида бўлиб ўтган тренинг мавзуси “Ўрта Осиё ҳамкор университетларида халқаро бўлимни ташкил этиш ва бошқариш” бўлиб, унда 7 та университетлардан 12 та иштирокчилар қатнашдилар.  Тренингни Италиянинг Турин университети докторанти Алиса Сентроне олиб борди.

Ҳозирги кунда лойиҳа иштирокчилари ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, келишув меморандумларини имзолаш, ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви масалаларини кўриб чиқмоқдалар.  

UNICAC лойиҳаси якунида қуйидаги натижаларга эришиш кутилмоқда:

·          Ҳамкор университетларда стратегик ва бошқарув кадрларини тайёрлаш ва халқаро алоқалар бўлимлари инфратузилмасини янгилаш;

·          Миллий ва минтақалараро тавсияларни ишлаб чиқиш;

·          ОТМларда халқаро ҳамкорлик сиёсати ва бошқарувини такомиллаштиришга йўналтирилган 1 та энг яхши амалиёт китоби ва 1 та инструментал қўлланма яратиш;

·          Ўзбекистон, Тожикистон ва Хитойнинг иштирок этувчи университетларида халқаро ҳамкорликнинг стратегик режаларини ишлаб чиқиш;

·          Халқаро мобиллик ва ҳамкорлик учун UNICAC ҳамкорлик асосларини ривожлантириш;

·          Натижаларни синовдан ўтказиш учун талабалар ва профессорлардан ташкил қилган гуруҳ учун  мобилликни амалга ошириш (синов тариқасида).

Келгусида бу каби халқаро лойиҳалар доирасида самарали ишлар олиб бориш, хорижий таълим ва илмий муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича кўпгина ишлар режалаштирилган  ва уларни самарали амалга ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида фаолиятимизнинг бош мезонига айланмоғи даркор.

 

UNICAC лойиҳаси координатори                      Н.А.Садуллаева



Халқаро лойиҳа ва грантлар
Асосий кўрсаткичлар
1250 Профессор-ўкитувчилар сони
17650 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
125 Xalqaro talabalar soni
128 Xalqaro professor-o`qituvchilar soni
91 Mutaхassislik magistratura